AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Қораўзакдаги мактаблар ўқувчилари учун китоблар ва кўргазмали қуроллар совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳузуридаги 2019 йил 28 август куни ўтказилган 15-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Ислоҳотлар самарадорлиги таъминлаш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган Ишчи гуруҳ таркибига Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ҳам киритилган бўлиб, улар томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

 Жумладан, Қораўзак туманидаги жами 33 та умумтаълим мактаблари бўлиб, мазкур ўқув муассасаларидаги ўқув, маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, 5 та муҳим ташаббус ижроси, шунингдек, кўрик танлов ғолиблари, давлат ва тармоқ мукофоти совриндорлари бўлган тажрибали педагоглар томонидан «Очиқ дарс машғулотлари»ни ўтказиш, педагог касби нуфузини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш, ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш каби ишларда ишчи гуруҳ аъзоси Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Э.Асамаддинов ҳам фаол иштирок этмоқда.

Унинг ташаббуси билан 2019 йил 27 ноябрь куни Қораўзак тумани              1-2-сонли умумтаълим мактабларида ва 2019 йил 28 ноябрь куни Қораўзак тумани 33-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилари учун “Мактаб, оила, махалла, олий таълим” дастури доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати давомида ўқувчиларга олий таълим муассасалари тўғрисида ва уларга тайёргарлик кўриш учун мактаб дарс машғулотларининг тутган ўрни. Келажакда ўқувчиларнинг касб эгаллашини белгилаб олиш каби фикрлар билдирилди.

Мазкур умумтаълим мактабларига ташкилотчилар томонидан адабий китоблар ва бошланғич синфлари учун дарс жараёнида қўлланиладиган кўргазмали қуроллар совға қилинди.