AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Бошланғич таълим факультети талабалари билан биргаликда «Китобга меҳр қўйган ёшлар» мавзусида тадбир ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона маркази томонидан Бошланғич таълим факультети талабалари билан биргаликда «Китобга меҳр қўйган ёшлар» мавзусида  тадбир ўтказилди.

Жамиятда халқнинг, айниқса, ёшларнинг талапчанлигини, билимини ва  интилувчанлик даражасини ўзида акс эттирувчи кўзгу бўлган илм ва билим маскани бу – кутубхоналар бўлиб ҳисобланади.   

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлигида жорий йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш-авлодни маданият, касб-ҳунар, жисмоний тарбия  ва спортга жалб қилиш, уларда ахборот-технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида  китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг бандлигин таъминлаш масалалари бўйича 5 та ташаббусни белгилаб берган эди.

Ундаги тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган ишларни амалга ошириш мақсадида   Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона марказининг умумий ўқув зали сектори томонидан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Бошланғич таълим факультетининг Бошланғич таълим кафедраси ўқитувчилари ва талабалари билан биргаликда «Китобга меҳр қўйган ёшлар» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари А.Нажимова, С.Тажбенова, З.Турымбетова, И.Хожаниязова, Ғ.Мырзабекова  ва  I-IV босқич талабалари иштирок этдилар. Умумий ўқув зали сектори бошлиғи Болганай Утениязова Қорақалпоғистон Республикаси ахборот кутубхона марказидаги янги бадиий, педагогика ва психология, бошланғич таълимга оид китоблар, дарсликлар билан талабаларни таништириб ўтди.  Китоблардан талабалар ўзларига керакли маълумотларни олди. Тадбир давомида Б.Утениязова Ахборот кутубхона марказида “UZNEL миллий электрон дастур” бўйича олиб борилаётган ишлари, китобхонлар учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Кеча сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, жавоблар олдилар.