Республика илмий-назарий ва амалий анжуманга таклиф этамиз
АХБОРОТНОМА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февральдаги «Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида»ги 133-ф-сонли Фармойиши асосида «Математика ва информатикани ўқитишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги Республика илмий-назарий ва амалий анжуманга таклиф этамиз.
Анжуманни ўтказиш вақти: 2019 йил 18-19 декабр
Илмий-назарий ва амалий анжуманнинг очилиши институт мажлислар залида 2019 йил 18 декабр куни соат 1000 да бошланади.
Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб бориши режалаштирилган:
Секция 1. Математика ва уни ўқитишнинг долзарб масалалари.
Секция 2. Информатикани ўқитишнинг долзарб масалалари.
Анжуман материалларини тайёрлашга қўйиладиган талаблар
– тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, илмий даражаси, кафедра номи ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан тезис матни ёзилади.
– тезислар Microsoft Word, Times New Romanда 2-3 бет ҳажмида (қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади.
– барча кўчирмалар квадрат қавсда берилиб, муаллиф фамилияси кўрсатилади: [А.Игиликов: 27].
– фойдаланилган адабиётлар тезис охирида алфавит тартибида келтирилади.
– тезис электрон ва қоғоз нусхада эксперт хулосаси билан қўшиб топширилади. Эксперт хулосаси берилмаган тезислар қабул этилмайди.
– тезисларнинг мазмунига, кўрсатилган манбаларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгар.
– анжуманнинг расмий тиллари: қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
– анжуман материаллари тўплам ҳолида нашр қилинади. Тезиснинг ҳар бир бети учун бадал пули 15 000 сўм
Тўловни онлайн тарзда ҳам амалга ошириш мумкин. Clik хизмати +99897358-23-52. (А.Игиликов), +99897574-92-29 (Р. Жалелов)
Талабга жавоб бермайдиган материаллар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Тезислар 2019 йил 5-декабргача қабул қилинади.
Манзил: Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси, рақамсиз уй.
Телефонлар: +99897 358-23-52, +99897 574-92-29
E.mail: mat-info2019@mail.ru
Ташкилий қўмита
АНЖУМАН ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ
Иштирокчининг Ф.И.Ш. |
|
Секция |
|
Тезис номи |
|
Иш жойи ва манзили |
|
Лавозими |
|
Илмий даражаси ва унвони |
|
Иш жойи ва мобил телефони: |
|
E-mail: |
|