Бошланғич таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси ўқитувчиси Беруний туманидаги мактабда ҳамкорликдаги тадбирни ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 28 августдаги 15-сонли мажлис баённомасида белгиланган вазифалар асосида Олий ва ўрта махсус ва Халқ таълими вазирликлари томонидан умумтаълим мактабларининг таълим сифатини яхшилаш бўйича ва методик ёрдам бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ билан ҳамкорликда Беруний туманидаги умумтаълим мактаби билан «Мактаб-олий ўқув ўрни» дастури асосида чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди.
Ушбу режада белгиланган вазифаларни ўз муддатларида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Бошланғич таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Беруний тумани 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида катта ўқитувчи А.Досходжаева мактаб жамоаси, методистлар ва тажрибали ўқитувчилар билан учрашиб, уларга ҳозирги вақтда таълим соҳасидаги Президент қарорлари, янгиликлар, ўзгаришлар ҳақида кенг маълумот бериб ўтди.
Тарбиянинг долзарб муаммолари мавзусида мактаб ўқитувчилари орасида семинар-тренинг ўтказди. Келажакда мактаб ва Олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишланиши керак бўлган вазифалар ҳақида келишиб олинди.