AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Нукус ДПИда «Обод юрт» умумхалқ хайрия ҳашари ҳамжиҳатликда ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида, шу йилнинг 14-15 март кунлари юртимиз бўйлаб «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.

 

Бугун, 14 март куни эрталабдан бошлаб Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг барча факультетлари ўз ҳудудларида дарахт ва гул кўчатларини экиб, боғ ва гулзорлар яратиш, уларга сув қуйиш, атроф-муҳитни, шунингдек, ўқув аудиторияларини ҳар хил чиқиндилардан тозалаб, дарахт ва йўл четларидаги тўсиқлар, деворларни оқлаш ишларини ҳамжиҳатликда олиб бормоқда.

 

Шунингдек, институт ректори тасдиқлаган ишлар режаси асосида, ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз бошли қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг тура ржой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш борасидаги ишлар ҳам давом этмоқда.

 

Нукус ДПИ матбуот хизмати.