Институт профессор-ўқитувчилари диққатига!

.jpg - Институт профессор-ўқитувчилари диққатига!

Ҳурматли институтимиз профессор-ўқитувчилари!

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил
6 апрелдаги 87-03-1372 сонли ва Ўзбекистон Республикасы Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 апрелдаги 03-09/1731 сонли хатига асосланиб, Ўзбекистон Республикасы Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
304-сонли қарори билан Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида мустақил изланувчилик шакли бўйича бир йилда 4 маротаба талабгорларнинг ҳужжатларини топшириш белгиланган.

Шу муносабат билан, кафедрангизнинг таянч докторантура (аспирантура)да олдин ўкимаган профессор-ўқитувчилари жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали мустақил изланувчиликка талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкинлигини маълум қиламиз.

 

П.Калханов,

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор.