AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Нукус давлат педагогика институтида «Бошланғич таълимни компетенциявий ташкил этиш: назария ва амалиёт» мавзусида онлайн халқаро илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида  2020-йил 28-апрель куни «Бошланғич таълимни компетенциявий ташкил этиш: назария ва амалиёт» мавзусида халқаро илмий-назарий анжумани «ZOOM» платформасы  орқали масофадан ташкил этилиши белгиланган эди.

Анжуманни институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) П.Ж.Калханов очиқ деб эълон қилиб, мазкур анжуманнинг аҳамияти, унинг мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхтаб ўтди ҳамда анжуман фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Анжуманнинг ялпи мажлиси фалсафа фанлари доктори, академик Ж.Базарбаевнинг “Үзликсиз мәнәўий тәрбия дәўир талабы» мавзусидаги маърузаси билан бошланди. Сўнгра Бошланғич таълим концепциясининг муаллифи, ЎзПФИТИ лаборатория мудири, п.ф.д., профессор Р.Сафарованинг «Бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш маҳорати» мавзусидаги маърузаси тингланди. Мажлисда ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи-матбуот котиби п.ф.н., доцент Ф.Бабашев буюк педагог ва психолог олим Шалва Амонашвилининг илмий ғоялари билан йўғирилган «Обеспечение информационной безопасности детей в начальном обучении” мавзусидаги маърузасида болаларни бугунги салбий ахборот ҳуружларидан ҳимоялаш муаммоларини илгари сурди. Шу билан бир қаторда ушбу вазирлик ҳузуридаги таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази бўлим бошлиғи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Ф.Ж.Рўзиев бошланғич таълим тизимида  ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш даражаларини баҳолашда халқаро тажрибаларга алоҳида тўхтаб ўтган ҳолда PISA, PIRLS, TIMSS каби қатор халқаро дастурлар ҳақида ўзининг «Бошланғич синф ўқувчиларини баҳолашда замонавий ёндашувлар» маърузаси орқали кенгроқ маълумот бериб ўтди. Маърузачи ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш даражаларини баҳолашнинг Греция, Италия, Испания, Португалия, Австрия, Норвегия, Исландия ва Нидерландия мамлакатлари тажрибаларини чуқур таҳлил этиб берди.

Шунингдек, ГулДУ Бошланғич таълим кафедраси мудири, п.ф.д., проф. Б.Х.Рахимов «Бошланғич таълим самарадорлигини ошириш:  муаммо ва ечимлар» мавзусидаги, ТДПУ профессори, п.ф.д. Ф.Р.Юзликаев “Историко-педагогический подход в оценке состояния проблемы воспитания и развития интеллектуальных способностей студентов педагогических вузов» мавзусидаги, НукусДПИ доценти, п.ф.н., Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси А.К.Пазылов «Улыўма орта билимлендириў системасында руўхый тәрбияны шөлкемлестириў ҳәм әмелге асырыў мәселелери” мавзусидаги, Алишер Навоий Тошкент давлат Тил ва адабиёти университети профессори, п.ф.д. Р.Х. Ниёзметова «Адабий таълимда интегратив ёндашув» мавзусидаги, Хоразм ВХТХҚТМОҲМ кафедра мудири, ф.-м.ф.н Б.Ю.Султанов «Бошланғич синф ўқувчиларини ҳисоблашга оид компетенцияларини ривожлантиришда кўргазмали материаллардан фойдаланиш усуллари” мавзусидаги, шунингдек Нукус ДПИ Бошланғич таълим кафедраси доценти, п.ф.ф.д. (Phd) Н.Н. Нагметова “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини уғил болаларда мардлик, шижоат, миллий ғурур, қатьият, тадбиркорлик фазилатларини тарбиялашга ўргатиш муаммолари» мавзусидаги маърузалари билан иштирок этишди. 

Илм ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш устувор вазифаларнинг бири сифатида белгиланган бугунги кунда юқоридаги илм ва маърифат жонкуярлари билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқув-методик маркази методисти Г.А.Абдикаримова, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси мудири Б.К.Утемуратов, шунингдек Нукус шахри 46-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси М.М.Турдымуратовалар ҳам ўз фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини бериб ўтдилар. 

Таълим тизимини, шу жумладан Бошланғич таълимни модернизациялаш, унда педагог кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш масалалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида хорижий олимлар ҳам ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашдилар.  Жумладан, Алматы шахри Қайнар академияси профессори, психология фанлари доктори Давлетова Ақмарал Амангелдиевна «Вопросы подготовки педагогов-психологов в современных исследованиях» мавзусидаги, Украина педагогика фанлари Миллий академияси педагогика институтининг катта илмий ходими, пс.ф.ф.д. (Phd) Чудакова Вера Петровна «Формирования компетентностей конкурентноспособности личности в условиях инновационной деятельности» мавзусидаги, Кубань давлат университети «Педагогик таълим-Бошланғич таълимда тил назарияси ва методикаси» йўналиши магистранти Ю.Д.Проскурякова «Возрастные особенности формирования коммуникативных УУД младших школьников» мавзусидаги,   Х.А.Яссавий номидаги қозоқ-турк халқаро университети профессори, п.ф.н. Г.Еркебаева «Классификация заимствованных слов и сфера их применения» мавзусидаги маърузалари билан чиқиш қилиб, фикр алмашдилар.  

 

Шу билан бир қаторда секция мажлисларида ҳам Ўзбекистон Респубикасининг йирик олимлари, Олий таълим муассасалари ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари педагог ходимлари, магистрантлари, шунингдек Халқ таълим вазирлиги Ўқув методик маркази ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг илғор тажрибали амалиётчи ўқитувчилари билан бир қаторда Кубань давлат университети бошланғич таълим йўналишининг талабалари А.А.Лесныхнинг «Способы развития творческих способностей младших школьников на уроке и во внеурочной деятельности» мавзусидаги, А.А.Статищеванинг «Организация здоровьесберегающего обучения на уроках в начальной школе посредством кинезиологии» мавзусидаги маърузаларининг эшитилиши назарда тутилган ҳолда А.Ю.Прокопецларнинг «Применение педагогических технологий развития творческого мышления учащихся на уроках в начальной школе» мавзусидаги маърузаси алоҳида аҳамият касб этди.

Умуман, анжуманга Қозоқ-турк Халқаро университети, Тараз давлат университети, Алматы шаҳри чет тиллар ва ишчанлик карьераси университети, Алматы шахри Туран университети, Кубань давлат университети, Украина педагогика фанлари  Миллий академияси педагогика институти, «Киев-Могилан Академияси» Миллий университети, Мангистау области «Каспий» педагогика ва тармоқ технологиялари Жанозен колледжи, Актобе шахри Баишев университети, Москва давлат педагогика университети М.Р.Львов номидаги Болалик институти Рус тили ва уни бошланғич мактабларда ўқитиш методикаси кафедраси профессор-ўқитувчиларидан, аспирант, магистр ва талабаларидан, шунингдек Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ва унинг Қорақалпоғистон филиали, Тошкент давлат падагогика университети, Чирчиқ давлат падагогика институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент шахри Мактабгача таълим муассасалари рахбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, Фарғона давлат университети, Наманган давлат университети, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Қарши давлат университети, Термиз давлат университети, Қуқон давлат педагогика институти, Бухоро давлат университети, Самарканд давлат университети, Навоий давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали, Тошкент давлат маданият ва санъат институтининг Нукус филиали, Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқув-методик маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти халқ таълими ходимларини  қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари, шунингдек Фарғона, Жиззах, Самарканд ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахри ва Нукус тумани, Тўрткуль, Хўжайли, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларидан умумий ҳисобда 300 дан  ортиқ мақола ва тезислар келиб тушди.

 

Умуман, анжуманда юртимиздаги ва хорижий давлатлардаги нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари, илмий тадқиқотчилар, таянч докторантлар, магистрантлар, талабалар ва Халқ таълими ходимлари ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этдилар.

 

П.Калханов,

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор