«Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий онлайн анжуман бўлиб ўтди

2 суурет - «Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий онлайн анжуман бўлиб ўтди

2020 йил 15 май куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида  «Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий онлайн анжумани «ZOOM» платформаси орқали масофадан ташкил этилди.    

Анжуманни институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори П.Ж.Калханов очиқ деб эълон қилиб, мазкур анжуманнинг аҳамияти, унинг мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхтаб ўтди ҳамда анжуман фаолиятига муваффақиятлар тилади. Анжуманда 43 чет эл ва 295 республика олимлари, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар қатнашди.

Анжуманнинг ялпи мажлиси Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтиинг ректори  маърузаси билан бошланди.      

8 суурет - «Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий онлайн анжуман бўлиб ўтди

Анжуман дастури бўйича  В.Ф.Купревич номидаги Белоруссия Миллий Фанлар Академияси Эксперименталь Ботаника институтининг “Геоботаника ва ўсимликлар картографияси” лабораториясининг илмий ходимлари биология фанлари номзоди Н.А.Зеленкевич ва Д.Г.Груммоларнинг  «Рамсарская  Конвенция-глобальный механизм сохранения водно-болотных угодий. Реализация Рамсарской Конвенции в Республике Беларусь» мавзусидаги маърузаси билан бошланди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институтининг «Ўзбекистон флораси» лабораторияси катта илмий ходими, биология фанлари номзоди Тажетдинова Диларом Мнажатдиновнанинг «Махаллий флорани ўрганишда гербарий намуналаридан фойдаланиш (GENTIANA L. Туркуми турлари мисолида)» мавзусидаги маърузаси тингланди.

4 суурет - «Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий онлайн анжуман бўлиб ўтди

Мажлисда Навоий давлат педагогика институтининг, Кимё ўқитиш методикаси кафедра мудири т.ф.д.(PhD) Хамроев Камолиддин ўзининг «Борнеоилкарбоматлар хосиласини синтези ва хоссалари» маърузаси орқали кенгроқ маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Зоология, одам морфофизиологияси ва уни ўқитиш методикаси» кафедраси доценти б.ф.н. Ж.Сапарбаевнинг  «Мактаб биология хонаси ва жонли табиат бурчагин ташкил етиш масалалари» мавзусидаги  маърузаси тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институтининг «Геоботаника ва ўсимликлар экологияси» лабораторияси кичик илмий ходими Полвонов Фаррух Исмоилович «Изменение биомассы растительного покрова Приаральского региона» мавзусидаги,  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Зоология, одам морфофизиологияси ва ўни ўқитиш методикаси» кафедраси асисстент-ўқитувчиси А.С.Бердибаевнинг «Қорақалпоғистон ҳудудида чиябўриларнинг (CANIS AUREUS L. 1758) тарқалиши ва уларнинг гельминтлар билан зарарланиши» маърузалари билан иштирок этишди. 

12 суурет - «Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий онлайн анжуман бўлиб ўтди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети магистранти Ражапова Нилюфар «Implementetion of ecological monitoring on the basis of physical and chemical propertyies of drinking water resources of the republik of Karakalpakstan (on the example of Nukus city and Amudaryo district)» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Анжуман иштрокчилари баёнотчиларга саволлари билан мурожаат қилди ва жавоблар олди. Баёнотчилардан сўнг конференция иштирокчилари ўз фикрларини билдирди.

Анжуман дастурига кўра, г.ф.н., Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети профессори А.К.Қурбаниязов «Эволюция физических, химических и биологических систем Аральского моря в процессе его деградации» мавзусида баёнот қилди. У ўз баёнотида Орол муаммосини ечишда ташкил етилган экспедиция натижалари ва  ҳозирги ҳолати ҳақида кенг тушунчалар берди ва кўп маълумотлар келтирди.

Анжуман қатнашчилари саволлар берди ва саволларга жавоблар олди.

13 суурет - «Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий онлайн анжуман бўлиб ўтди

Анжуманга  И.М.Сеченов номидаги Москва медицина университети, П.П.Ширшов номидаги Океанология институти, Москва давлат педагогика университети, Тамбов давлат техника университети, Кубань давлат  университети, Мичуринск давлат аграр университети, Башкирия технология институти, Туркия Анкара университети, Хитой Чунцин Жанубий-ғарбий университети, Белоруссия Миллий Фанлар Академияси Эксперименталь  Ботаника институти, Америка-Вирджиния Университети, Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети, Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технология ва инжиниринг университети,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, Тошкент шаҳар халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институти,  Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон  Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат иктисодиёт университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, А. Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти, Термез давлат университети, Навоий давлат педагогика институти, Қарши давлат университети, Ургенч давлат университети, Самарканд ветеринария медицина институти Нукус филиали, Наманган давлат университети, Қоқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, Хазорасп тумани 16-сонли мактаб ўқитувчиси, Нукус тумани 29 ӯрта мактаб ӯқитувчилари, Чимбой тумани 3-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси ва Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ходимлари, докторантлар, стажёр-тадқиқотчилар, эркин изланувчилар, магистрантлар ва талабалар  қатнашти.  Умумий ҳисобда 200 дан  ортиқ мақола ва тезислар келиб тушди.

Анжуман ёпилишида «Табиий фанлар» факультети  декани А.Сапаров пленар баёнот қилиб, иштирокчиларга ўз миннатдорлигини билдирди ва анжуманни ёпиқ деб эълон қилди.

Умуман, анжуманда юртимиздаги ва хорижий давлатлардаги нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари, илмий тадқиқотчилар, таянч докторантлар, магистрантлар, талабалар ва Халқ таълими ходимлари ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этдилар.

 

П.Калханов,

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор.