«Фан ва техника ютуқларини таълим тизимига жорий қилиш муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

1 7 - «Фан ва техника ютуқларини таълим тизимига жорий қилиш муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий  анжумани бўлиб ўтди

2020 йил 19-20 май кунлари Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Фан ва техника ютуқларини таълим тизимига жорий қилиш муаммолари» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани «ZOOM» платформаси орқали масофадан ташкил этилди.

Анжуманни институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори П.Ж.Калханов очиқ деб эълон қилиб, мазкур анжуманнинг аҳамияти, унинг мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхтаб ўтди ҳамда анжуман фаолиятига муваффақиятлар тилади. Анжуманга 1 чет эл ва 108 республика олимлари, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар қатнашди.

Анжуманнинг ялпи мажлиси Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтиинг ректори маърузаси билан бошланди.

Ундан сўнг анжуманнинг дастури бўйича Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети, тасвирий санъат кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори, ҚР маданият арбоби Қуандық Ералиннинг «Кесте өнері арқылы білімгерлердің композиция  ұғымын қалыптастыру» мавзусидаги маърузаси билан бошланди.

2 6 - «Фан ва техника ютуқларини таълим тизимига жорий қилиш муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий  анжумани бўлиб ўтди

Сўнгра Чирчиқ давлат педагогика институти, Педагогика фанлари доктори, профессор Г. О.Эрназарованинг «Tаълимда инновацион кластер тизими истиқболлари» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Мажлисда Нукус давлат педагогика институтининг Меҳнат таълими кафедра мудири т.ф.д. (ScD) доцент Б.Даулетмуратов ўзининг «Мийнет пәниниң пән сыпатында қәлиплесиўи ҳәм турмыстағы орны» маърузаси орқали кенгроқ маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Меҳнат таълими» кафедраси доценти, т.ф.н. С.Аширбекованинг «TERMINLERDI ÓZLESTIRIW USÍLLARÍ» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Меҳнат таълими» кафедраси доценти, п.ф.ф.д. (PhD) Н.Орынбетовнинг «Аралықтан оқытыўда техникалық қураллардан пайдаланыў нәтийжелилиги» мавзусидаги маърузаси  ва «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» кафедраси мудири санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (Ph.D)

А.Мамбеткадировнинг  «Қорақалпоғистон ҳайкал тарошлигининг дастлабки етакчи тамойиллари» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Меҳнат таълими» кафедраси катта ўқитувчилари Қ. Назарбеков «Определение  режима  осаждения  наносов  в  ирригационных  отстойниках» номли мавзуси, Т.Шамуратова «Металлардың оксидлениўинде валентликтиң әҳмийети»  номли мавзуси, Ж.Балтабаев «Интерфаол ўқитишнинг психологик тамойиллари» номли мавзуси ва «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» кафедраси катта ўқитувчиси Б. Есбоганова «Чизмачилик фанидан умумтаълим мактабларида фан олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш» номли мавзуси билан иштирок этишди.

3 3 - «Фан ва техника ютуқларини таълим тизимига жорий қилиш муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий  анжумани бўлиб ўтди

Конференция қатнашчилари баёнатчиларга саволлари билан мурожаат қилди ва жавоблар олди. Баёнотчилардан сўнг конференция иштирокчилари ўз фикрлари ва тавсияларини билдирди.

 Умуман, анжуманга Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети, Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Низоми номидаги Ташкент давлат педагогика университети, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, ЎзМУ Жиззах  филиали, Қарши муҳандислик–иқтисодиёт институти, Қўқон давлат педагогика институти, Қарши давлат университети, Урганч давлат университети, Aндижон ВХТХҚТМО ҳудудий маркази, ТАТУ Нукус  филиали, Бухора давлат университети, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети, Нукус шаҳри 18 ӯрта мактаб ӯқитувчиси, Нукус шаҳри                  21 ӯрта мактаб ӯқитувчилари, Нукус шаҳри 32 ӯрта мактаб ӯқитувчиси, Нукус шаҳри 8 ӯрта мактаб ӯқитувчиси, Нукус шаҳри 37 ихтисослаштирилган мактаб ӯқитувчиси, Чимбой тумани 32-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси ва Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ходимлари, докторантлар, стажёр-тадқиқотчилар, эркин изланувчилар, магистрантлар ва талабалар қатнашти. Умумий ҳисобда 100 дан ортиқ мақола ва тезислар келиб тушди.

4 3 - «Фан ва техника ютуқларини таълим тизимига жорий қилиш муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий  анжумани бўлиб ўтди

Анжуман ёпилишида пленар баёнот билан «Тасвирий саънат ва меҳнат таълими» факультети декани Ж.Дарменов баёнат билан чиқиб қатнашувчиларга ўз миннатдорлигини билдирди ва анжуманни ёпиқ деб эълон қилди.

Умуман анжуманда юртимиздаги ва хорижий давлатлардаги нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари, илмий тадқиқотчилар, таянч докторантлар, магистрантлар, талабалар ва Халқ таълими ходимлари ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этдилар.

 

П.Калханов,

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор     .