Талабалар ўртасида ўтказилган илмий мақола ва ихтиролар онлайн танловида институтимиз талабаси 2-ўринни қўлга киритди

1 - Талабалар ўртасида ўтказилган илмий мақола ва ихтиролар онлайн танловида институтимиз талабаси 2-ўринни қўлга киритди

«Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар» мавзусида ўтказилган республика онлайн танлови бўйича якуний хулоса эълон қилинди.

 

«COVID-19» пандемияси даврида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан «Уйда қолинг!» шиори остида «Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар» мавзусида талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танловини эълон қилган эди ва талаба-ёшлар томонидан тақдим этилган илмий мақола ва ихтироларнинг 80та видеотақдимоти келиб тушди.

 

Видеотақдимотлар муҳокамаси натижасида экспертлар гуруҳи ҳулосасига кўра, 11та видеотақдимот танлаб олинди иккита номинация – «Энг яхши ихтиро видеотақдимоти», «Энг яхши илмий мақола видеотақдимоти» номинациялари ғолиблари овоз бериш йўли билан аниқланди.

 

Онлайн танлов якунларига кўра, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 2-босқич талабаси Даулетбаева Шахнозанинг «Жанубий оролбўйи шароитида облепиханинг биоэкологик ҳусусиятлари» мавзусидаги доклади «Энг яхши илмий мақола видеотақдимоти» номинацияси бўйича 618та овоз билан экологик ва тиббиёт жиҳатидан фойдали тақдимот, деб топилди II ўринни эгаллади.