Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан халқаро видеоконференция ўтказилди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан 2020 йил 15 июнь куни Нукус давлат педагогика институти ҳамда Туркия Республикаси Анкара университетининг мутахассис олимлари, магистрантлар ва талабалари иштирокида (Zoom дастури орқали) онлайн видеоконференция бўлиб ўтди.

 Конференцияда Саид Аҳмад ҳаёти ва ижодий фаолияти, асарлари таҳлили ҳамда уларининг хорижий тилларга таржима қилиниши, ўрганилиши юзасидан илмий маърузалар, муҳокамалар бўлиб ўтди. Конференцияда институт раҳбариятидан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Қодиров ҳамда Илмий ишлар ва инновация бўйича проректор П.Калхановлар иштирок этди.

 

Конференциянинг кун тартиби қуйидагича ташкил этилди: 

  1. Маҳоратли ва матонатли ижодкор

     Саъдулла МАТЯКУПОВ – Нукус ДПИ  Ўзбек адабиёти кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент.

  1. Саид Аҳмад асарларининг турк тилига тажима қилиниши

Aynur ÖZ  ÖZCAN – Туркия Республикаси Анкара университети профессори, филология фанлари доктори.

  1. Саид Аҳмад ва қорақалпоқ адабиёти

    Қабил МАМБЕТОВ – Нукус ДПИ  Қорақалпоқ  адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

  1. Саид Аҳмад ижодининг Туркияда ўрганилиши

Türkan Yalcinkaya –Туркия Республикаси, Анкара университети Замонавий туркий тиллар ва адабиётилари кафедраси докторанти.

III. Фикр-мулоҳазалар.

  1. Видеоролик намойиши (Тайёрловчилар: ўзбек тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши 4-курс талабалари Султанов Ислом, Авезова Гулбадан).

 

Ўтказилган видеоконференцияда билдирилган фикр-мулоҳазалар жараёнида Нукус ДПИ профессор-ўқитувчилари, талабалари билан қаторда Анкара университети талаба ва магистрантлари: Irem Bostan, Safiye Kirlanlaniç, Musa Can Kahraman иштирок этиб, Саид Аҳмад ижоди ҳақида, шунингдек, бугунги конференциянинг аҳамияти хусусида муносабат билдирдилар.

Видеоконференция якунида Нукус давлат педагогика институти ҳамда Анкара университетининг ўзаро ҳамкорлик дастурларини янада ривожлантиришда ўқув-услубий, илмий тадқиқот ҳамда маънавий-маърифий соҳаларга жиддий эътибор қаратишга келишиб олинди.

 

photo 2020 06 15 11 31 56 - Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан халқаро видеоконференция ўтказилдиphoto 2020 06 15 16 19 08 - Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан халқаро видеоконференция ўтказилдиphoto 2020 06 15 16 19 59 - Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан халқаро видеоконференция ўтказилдиphoto 2020 06 15 16 25 20 1024x529 - Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан халқаро видеоконференция ўтказилди