AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

QOZOQ YOKI TURKMAN TILLARIDA OLIB BORILADIGAN TA’LIM YO‘NALISHLARIGA ONLAYN RO‘YXATDAN O‘TAYOTGAN ABITURIENTLAR DIQQATIGA!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017-йил 393-сон қарорига мувофиқ айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига қабул кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади.

Ушбу таълим йўналишларига аризалар кўрсатилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган абитуриентлардан қабул қилинади.

Агарда ўрта мактабни ушбу кўрсатилган тиллардан бошқа тилларда тугатган бўла туриб онлайн регистрация пайтида ўқитиш қозоқ ёки туркман тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар диққатига, фақат бугун ўз маълумотларингизни қайта таҳрирлаш имконияти мавжуд. Акс ҳолда имтихонларга юборилмайди.

Ушбу таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган куни ўзлари билан бирга шахсини тасдиқловчи ва умумий урта таълимни (9-синф ёки 11-синф негизида) тугатганлигини тасдиқловчи хужжатлар (оригинал нусхаси) билан келиши  шарт.

Масъул котиб А.Сапаров