Нукус давлат педагогика институти академик лицейига кириш имтиҳонлари бошланди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти академик лицейига кириш имтиҳонлари 11-12 сентябрь кунлари ўказилиши режалаштирилган бўлиб, бугун лицейнинг ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тиллар филологияси йўналишларига имтиҳонлар бўлиб ўтди.
Имтиҳонлар очиқ майдонда ўтказилиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилди.
Ўқувчиларга қўлқоп, тиббий ниқоб, ичимлик суви бепул тарқатилди.
Имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида видеокузатув ускуналари ўрнатилди.
Имтиҳонлар эртага ҳам давом этиши режалаштирилган бўлиб, аниқ фанлар йўналишининг техника ва иқтисод, шунингдек, табиий фанлар йўналишига ҳужжат топширган ўқувчилар ўз имкониятларини синаб кўради.
2020-2021 ўқув йилида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти академик лицейига 5 йўналиш бўйича 312 ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, 966 ўқувчи ҳужжат топширган.

Нукус ДПИ матбуот хизмати.