AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Институтда анъанавий ўқиш бошланди

Бугун, 16 ноябрьдан Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрьдаги йиғилиш қарорига асосан олий таълим муассасаларида чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқиш жараёни анъанавий тарзда бошланди.

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида махсус чора-тадбирлар режаси ва график ишлаб чиқилиб, шу асосда анъанавий дарслар олиб борилмоқда.

 

– Институтимизда бакалавриатнинг кундизги ва кечки таълим йўналишлари 1-курс талабалари учун 2020 йил 19 октябрьдан, бугун, 16 ноябрьдан эътиборан бакалавриатнинг кундизги таълим йўналишлари юқори курс (2-3-4 курс) талабаларига анъанавий дарслар бошланди, – дейди институтнинг ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи А.Абдиев. – Сиртқи таълим йўналишлари, шунингдек, магистратура мутахассисликлари талабалари ўқишини онлайн тарзда давом эттирмоқда.

 

Пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда анъанавий дарслар 50 дақиқа давомийликда олиб борилмоқда. Шунинг билан бирга, талабалар ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган сўровнома натижаларига қараб талабаларни анъанавий ёки онлайн ўқитиш йўлга қўйилган.

 

Нукус ДПИ матбуот хизмати.