AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Алишер Навоий ижодининг қардош туркман ва қорақалпоқ халқлари адабиётлари билан алоқалари ҳақида монография чоп этилди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедраси профессори, филология фанлари доктори Каримбой Қурамбоев муаллифлигида Алишер Навоий ижодининг қардош туркман ва қорақалпоқ халқлари адабиётлари билан алоқалари ҳақида “Навоийнинг ижод бўстонидан илҳомланиб…” номли монографияси чоп этилди.

Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий жаҳон адабиёти хазинасига бебаҳо ҳисса қўшган, туркий халқлар адабиётининг ҳам фахрига айланган бетакрор адабий сиймолардан биридир. Шоир кенг ва кўп қиррали ижоди билан ўзидан кейинги авлодга, турли халқлар адабий муҳитига таъсир кўрсатиб, тараққиётида муҳим роль ўйнаган сўз санъаткорларининг олдинги қаторида туради.

Айниқса, Навоий мероси туркман ва қорақалпоқ адабиётида ғоят қадрланади, асарлари севиб ўқилади. Ижодкорлари шоирни устоз деб ардоқлайди, ғазалларига мухаммаслар боғлаб, назиралар ёзган. Достонларидан илҳомланиб, ўз адабиётларини мазкур жанрнинг янги-янги намуналари билан бойитди. Навоий асарларининг қорақалпоқ ва туркман тилларига таржималари эса буюк шоир ижодига қизиқиш ва ҳурматнинг намоёнидир. Навоийшуносликнинг бу қирралари, таассуфки, адабиётшунослигимизда кам ўрганилган эди.

 

Монографияда ушбу масалаларга кўпроқ диққат қаратилган ва мавзуни имкон даражасида тўлиқроқ ёритишга ҳаракат қилинган.

 

Монография адабий таъсир ва ўзига хослик, ўзаро бадиий таржима масалалари билан қизиқувчиларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг филологик таълим йўналиши талабалари ва магистрларига, умуман, навоийшунослик ёки адабий алоқа билан шуғулланувчиларга мўлжалланган.

 

Нукус ДПИ матбуот хизмати.