AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Элликқалъа педагогика факультетида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва коррупция бўйича ҳамкорликда тадбир ўтказилди

Элликқалъа педагогика факультетида ахборот дарсида «Ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш бош мақсадимиз» мавзусида талаба ёшлар билан очиқ давра суҳбати ўтказилди.

 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов, туман прокурори Ш.Матякубов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати А.Матниязова, туман прокуратураси ҳузуридаги департамент раиси А.Мардиев, туман прокуратураси терговчиси Ў.Шукуруллаев, туман ИИБ профилактика инспектори Б.Искандаров, туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Исмоиловлар иштирок этди.

 

Меҳмонлар дастлаб талабалар томонидан «Биз, ёшлар жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва коррупцияга қаршимиз!» шиори остидаги расмлар кўргазмасини томоша қилишди.

 

Мутасаддилар томонидан талабаларга жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва коррупциянинг асл моҳиятини, уларни келтириб чиқарувчи омиллар ва сабаблар, уларнинг кўринишлари ва хусусиятлари, мазкур иллатларни бартараф қилиш бўйича давлат ва жамоат ташкилотларида белгиланган дастурлар ва режалар, жамотчилик назоратини кучайтириш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маълумот беришди.

 

Талабалар томонидан мазкур мавзуга оид қизиқтирган саволлар берилди. Саволларга соҳа мутахассислари томонидан амалиётдан келиб чиққан ҳолда жавоблар берилди.

 

Тадбир якунида расмлар танлови ғолиблари туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмасининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.