AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Янги Ўзбекистон ёшлари – янги ренессанс драйверлари

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги

OʻzLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз  йиллик  байрами  муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари – янги ренессанс драйверлари” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил  17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари  амалга оширилмоқда.  

Мулоқотда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш  ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида ёшларни бирлаштириш, уларни  миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.  

– Айни пайтда мамлакатимиздаги ўзгариш ва янгиланишлар ҳамда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эртамиз келажаги бўлган ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш асосий мақсадимиз, – дейди Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик  гуруҳи аъзоси Зулфия Сейтниязова. – Юртимиздаги ислоҳотларга нисбатан талаба ёшларнинг дахлдорлик туйғусини кучайтириб, улар тафаккурида янгича ташаббус ва ғояларни шакллантириш, жадал ривожланиб бораётган бугунги тараққиёт асри ёшлардан  замонавий  билимларни  пухта эгаллашни талаб этади.  

Тадбирда, шунингдек, нафақат пухта билимга эга бўлган, балки доимий равишда ўз устида ишлайдиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда барча бирдек масъул эканлиги қайд этилди.

 

Довуд Абибуллаев,

ЎзА