Институтда халқаро илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди

Ажиниёз номидаги НДПИда Қорақалпоқ адабиёти кафедраси томонидан «Туркий халқлари фольклори ва адабиёти тарихи тадқиқининг долзарб масалалари» мавзусида онлайн шаклда халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилди. Унда Туркий тиллар факультетининг профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.

 

Конференцияни институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори П.Калханов очди ва олиб борди.

 

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда НДПИ, ҚҚДУ, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларининг ОТМлари профессор-ўқитувчилари, илмий марказлари тадқиқотчилари, докторант, магистрант ҳамда талабалар қорақалпоқ бахшичилик-жировчилик санъати тарихи, Ганжавий асарлари тадқиқи, мустақиллик йилларида қозоқ прозаси, Ажиниёз шоир шеърларида одоб-аҳлоқ масаласи, болалар эртаклари, замонавий шеъриятда фольклор анъаналари, қорақалпоқ халқ нақл-мақолларининг тадқиқи мавзуларига бағишланган маърузалари билан иштирок этди.

 

Нилуфар Атабаева,

ҚҚДУ ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар таълим йўналиши 1-босқич амалиётчи талабаси.

 

Адилбек Турғанбаев олган расмлар.