AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Пойтахт маҳаллалари уюшмаган ёшларининг Хивага саёҳати ташкил этилди

Бугунги кунда таълим муассасалари ва маҳаллалар ўртасида тизимли ишлар йўлга қўйилиб, уюшмаган ёшлар иштирокида турли хил танловлар, спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. НДПИ томонидан ҳам Нукус шаҳридаги маҳаллалар ўртасида интеллектуал турнир ташкил қилинди. Турнирнинг финал босқичи ғолиблари тарихий Хива шаҳрига саёҳат йўлланмасини қўлга киритишган эди.

 

Куни кеча «Көк өзек», «Қумбыз аўыл», «Жийдели Байсын», «Нәўпир», «Гөне қала» ва «Ҳаўа жоллары» маҳаллаларининг 50 нафардан  ортиқ ёшлари ва фаоллари очиқ осмон остидаги музей шаҳар – Хивага саёҳат қилишди.

 

Бу орқали эса ақл-заковат эгалари маданий хордиқ чиқариш билан бир қаторда, мамлакатимизнинг тарихи билан ҳам яқиндан танишишди. Институт томонидан уюштирилган бу каби амалдаги ишлар давом этмоқда.

 

Нилуфар АТАБАЕВА,

ҚҚДУ ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши амалиётчи талабаси.