AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Бу йилги қабулда қандай янгиликлар кутилмокда?

Абитуриентларга яратилаётган имкониятлар

 

Бу йил қабул жараёнида имтиёзга эга абитуриентларнинг алоҳида реестри бўлади.

Бу реестрда имтиёзли абитуриентлар рўйхати масъул вазирликлар билан келишилган ҳолда шакллантирилади. Платформа 10 июнгача ишга тушади.

«Xpress.uz» сайтининг ёзишича, ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев ўткан йили имтиёзлар муаммоларни юзага келтирганлиги, бу йил бу каби хатолар бўлмаслиги учун платформа йўлга қўйилаётганлигини маълум қилган.

 

Яна бир маълумот

 

Олий ўқув юртларига кириш имтихонларини ўтказиш бўйича ҳозирда 2 сценарий бор:

— тест синовларини катта сиғимдаги ёпиқ биноларда ўтказиш;

— очиқ ҳудудларда ўтказиш.

Ҳозир тест ўтказиш учун 96 та ёпиқ бино ва 65 та стадион сайлаб олиниб, уларнинг рўйхати Қабул комиссиясига киритилган,—дея маълумот берди ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев.

 

Бу йил 5 та фандан имтиҳон бўлади (ми?)

 

Норматив ҳужжатлар бўйича 3 та мажбурий фан ҳамда 2 та мутахассислик фандан имтиҳон олиниши аниқ. Максимал балл 280,5 балл этиб белгиланган.

Ҳозир пандемия ҳолати барқарор. Агар касаллик авж олса, унда Қабул комиссияси ҳолатни кўриб чиқиши маълум қилинди.

 

Жорий йилги қабулда ижодий имтиҳонлар олинадиган йўналишларда тест синови ҳам бўладими?

 

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўлим бошлиғи А.Маманазаров маълумот берди.

—Ижодий имтиҳонлар олий ўқув юртларида ўтказилади. Бунда имтиҳонларни онлайн тарзда кузатиб бориш учун видеокузатув ускуналари ўрнатилади;

—Журналистика йўналишида фақат ижодий имтиҳон назарда тутилмаган, яъни 2 та таълим йўналишига мос ва 3 та мажбурий фандан тест имтиҳонлари ўтказилади;

—Фақат педагогика таълим йўналишларида ижодий (касбий) имтиҳонлар билан биргаликда 3 та мажбурий фандан имтиҳон ўтказилиши белгиланган.

 

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «2021-2022 ўқув йили учун олий ўқув юртларига кириш тест синовларига тайёргарлик ҳолати» мавзусидаги матбуот анжуманида келтирилган маълумотлар асосида тайёрланди.

 

Нилуфар АТАБАЕВА,

ҚҚДУ ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар таълим йўналиши амалиётчи талабаси.