Мақсад – талабаларни сифатли турар жой билан таъминлаш

Сўнгги йилларда олий таълим муассасалари сони ортиб, ёшларни олий таълимга қамров даражаси юқорилаб бормоқда. Натижада талабалик бахтига муяссар бўлаётган юртдошларимиз сафи кенгаймоқда. Бундай ҳолатда, табиийки талабалар турар жойига бўлган эҳтиёж янада ошади.

 

Жорий йил 2 март куни Олий ва ўрта-махсус таълим вазири А.Тошқуловнинг «Талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги саволлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига берган ҳисоботида, бугунги кунда ОТМларда 150 мингга яқин талабаларнинг ётоқхоналарга эҳтиёжи борлиги, 2025 йилгача 6750 ўринли 16 та ТТЖ қуриш назарда тутилганлигини қайд этган эди.

 

Ҳозирда қўшимча ётоқхоналарни қуриш, мавжуд бўлганларини мукаммал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Жумладан, Нукус давлат педагогика институтида ҳам.

 

4 қаватли, 400 ўринга эга бўлган мазкур ТТЖ да реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

 

Айни кунларда 80 нафарга яқин қурувчилар бинони таъмирлаш, пардозлаш,  монтаж, пайвандлаш ишларини олиб бормоқдалар.

— Капитал таъмирлаш ишларига 3 млрд 855 минг сўм миқдорида маблағ ажратилган. Бинони янги ўқув йилига фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз, — дейди «ХРСП Golden Star» МЧЖ иш бошқарувчиси Бахтиёр Барақов.

 

Талабалар ётоқхонаси — бу талабаларнинг иккинчи уйи. Дарҳақиқат, бу уйнинг шароитини, моддий техник базасини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади.

 

Нилуфар АТАБАЕВА,

ҚҚДУ ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар таьлим йўналиши амалиётчи талабаси.

bahigobetebetmelbetlunabitbahiscomsiber güvenlik