AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Хориждаги нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан икки томонлама алоқалар йўлга қўйилмоқда

Таълим муассасаларида халқаро стандартларга мос равишда ўқитиш ўз самарасини бериб келмоқда. Шу аснода ОТМларда ҳам Халқаро алоқалар бўлими ўз фаолиятини олиб бормоқда.

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг халқаро ҳамкорлик масалаларига назар соладиган бўлсак, илмий-тадқиқот ва таълим-тарбия ишларини ривожлантириш мақсадида шу кунгача 39 та хорижий ОТМлар билан шартнома ва меморандумлар имзоланган. Уларнинг 11 таси жорий ўқув йилида амалга оширилган. Ҳозирги вақтда институтда 28 нафар хорижлик фуқаролар таҳсил олаётган бўлса, хорижий олийгоҳларнинг 5 нафар профессор-ўқитувчилари таълим жараёнига жалб қилинган.

 

Бугунги кунда Покистон Ислом Республикасининг Пенжаб университети билан академик алмашув (мобиллик) жараёнини йўлга қўйиш, шунингдек, Россия Федерацияси олийгоҳлари билан ҳамкорликда қўшма таълим юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Қолаверса, янги ўқув йилида Франциянинг INShEA университетига профессор-ўқитувчиларни малака ошириш учун юбориш режалаштирилган.

 

—Жаҳоннинг «ТОП 1000»талигига кирган ОТМлар билан кадрлар тайёрлаш ишларини ривожлантириш мақсадида ва институтнинг Қозоғистон Республикаси Л.Н.Гумилёв номидаги Евросиё миллий университети билан тузилган меморандумига асосланиб талабаларнинг академик мобиллик дастурига қатнашишини таъминлаш мақсадида бакалавр таълим йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, яқин кунлар ичида институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори П.Калханов бошчилигидаги делегация Покистонга бориши кўзда тутилган, — дейди НДПИ Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи А.Бимбетов.

 

Албатта, бу ишлар институтнинг дунёнинг бошқа ОТМлари ўртасида дўстона, маданий-маърифий, ўқув ва илмий йўналишларда алоқаларни ўрнатиш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш йўлида олиб борилмоқда.

 

Нилуфар АТАБАЕВА,

ҚҚДУ ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар таълим йўналиши амалиётчи талабаси.