Институтда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва давлат тилида иш юритиш ҳолатлари ўрганилди

Бугун, 25 май куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг шу йилнинг 14 апрельдаги №181 буйруғи асосида ташкил этилган вазир маслаҳатчиси, педагогика фанлари доктори Одинахон Жамолдинова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва давлат тилида иш юритиш ҳолатлари ўрганилди.

 

Ўрганиш ишлари мобайнида ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва «2020-2030 йилларда давлат тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

 

Шунингдек, ишчи гуруҳ раҳбари Одинахон Жамолдинова институтнинг ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабалари билан суҳбатлашиб, давлат тилида иш юритишда учраётган муаммолар, дарсликлардаги баъзи камчиликлар ва уларни тузатиш йўллари тўғрисида фикр алмашди.

 

Нукус ДПИ матбуот хизмати.