Erasmus+ MAGNET

 “МАГНЕТ-Университетлар Ўзбекистонда ўрта ёш аҳолини ўқитиш ва касбий тайёрлаш марказларининг асосий ҳамкори” лойиҳаси
“МАГНЕТ-Университетлар Ўзбекистонда ўрта ёш аҳолини ўқитиш ва касбий тайёрлаш марказларининг асосий ҳамкори” лойиҳаси
MAGNET лойиҳаси ҳақида
“MAGNET- University as a key partner of NETwork for vocational educational training centers of Middle Age Generation in Uzbekistan” № 574253-EPP-1-2016-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP
Erasmus+ дастури Европа Иттифоқининг янги дастури бўлиб, таълим, ёшларни ўқитиш ва спорт йўналишларидаги лойиҳалар, ҳамкорлик ва алмашув дастурларини қўллашга қаратилган 2014-2020 йилларга мўлжалланган дастур. MAGNET – университетлар Ўзбекистонда ўрта ёш аҳолини ўқитиш ва касбий тайёрлаш марказларининг асосий ҳамкори. Лойиҳанинг умумий қиймати: 646 471,00 евро Амалга ошириш муддати: 2016-2018 йиллар Лойиҳанинг асосий мақсади: Ишсиз ўрта ёш аҳолини касбга йўналтириш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали давлатнинг ижтимоий сиёсатига кўмаклашиш. Лойиҳанинг вазифалари:
- Карьер марказини ташкил этиш;
- Ишсиз ўрта ёш аҳоли учун тренинглар;
- Карьер марказлари NETWORK фаолиятини ташкил этиш.
Лойиҳанинг Европа Иттифоқидаги ҳамкорлари:
- Лейпциг амалий фанлар, иқтисодиёт ва маданият университети (Германия) – лойиҳа грантхолдери
- Гуарда Политехника институти (Португалия)
- Галац университети (Румыния)
- Латвия маданият коллежи (Латвия)
Лойиҳанинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари:
- Фарғона давлат университети
- Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш маркази Фарғона шаҳар бўлими
- Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази Фарғона вилоят бошқармаси
- Қарши давлат университети
- Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш маркази Қарши шаҳар бўлими
- Нукус давлат педагогика интитути
- Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
- Қорақолпоғистон Республикаси “Маҳалла” жамғармаси
- Андижон қишлоқ хўжалиги институти
- Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Андижон вилоят бошқармаси
- “Маҳалла” хайрия жамғармаси Фарғона вилоят бўлими
- Фарғона вилоят хотин-қизлар қўмитаси
- “Тадбиркор аёл” ассоциацияси Қарши филиали
Лойиҳанинг асосий фаолият йўналишлари (2016-2018 йй.)
| Фаолият йўналишлари ва турлари | |
| I | Карьер марказини ташкил этиш | 
| 1.1. | Карьер марказларини жиҳозлаш | 
| 1.2. | Европа Иттифоқи Карьер марказлари тажрибасини ўрганиш | 
| II | Карьер марказлари фаолиятини ташкил этиш | 
| 2.1. | Карьер марказлари тренерлари учун Европа Иттифоқи карьер марказлари тажрибасини ўрганиш бўйича тренинглар ташкил этиш | 
| 2.2. | Касбга йўналтириш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш курслари учун методик базани шакллантириш | 
| 2.3. | Карьер марказларида ўқув курсларини ташкил этиш | 
| 2.4. | Лойиҳа веб-сайти ва унда ўрта ёш аҳоли учун бўш иш ўринлари маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб туриш | 
| 2.5. | Ҳамкорликнинг янги моделини шакллантириш | 
| III | Карьер марказлари сифатини назорат қилиш | 
| 3.1. | Лойиҳани амалга ошириш жараёни сифатини контрактор томонидан назорат қилиш | 
| 3.2. | Ўқув-услубий материаллари сифатини назорат қилиш | 
| 3.3. | Мониторинг бўйича ҳисоботлар | 
| IV | Лойиҳа натижаларини оммалаштириш | 
| 4.1. | Лойиҳа фаолияти ва унинг натижаларини оммалаштириш: лойиҳа ҳамкорлари томонидан тақдимотлар, ўқув семинарлари, турли тадбирлар. | 
| 4.2. | Карьер марказларининг «Меҳнат ярмаркалари»да иштироки | 
| 4.3. | Халқаро илмий-амалий семинар ташкил этиш ва ўтказиш | 
| V | Лойиҳани бошқариш | 
| 5.1. | Лойиҳа бошқаруви бўйича учрашувлар | 
| 5.2. | Лойиҳанинг жорий бошқаруви | 
| 5.3. | Лойиҳанинг молиявий бошқаруви | 
| 5.4. | Ҳисоботлар | 
Лойиҳа веб-сайти http://erasmusplus-magnet.uz Лойиҳа ҳақида маълумот олиш учун тақдимот кўчириб олинг => NukSPI-uzb-revised
