Erasmus+ MAGNET

“МАГНЕТ-Университетлар Ўзбекистонда ўрта ёш аҳолини ўқитиш ва касбий тайёрлаш марказларининг асосий ҳамкори” лойиҳаси

 MAGNET лойиҳаси ҳақида

 

“MAGNET- University as a key partner of NETwork for vocational educational training centers of Middle Age Generation in Uzbekistan” № 574253-EPP-1-2016-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP

Erasmus+ дастури Европа Иттифоқининг янги дастури бўлиб, таълим, ёшларни ўқитиш ва спорт йўналишларидаги лойиҳалар, ҳамкорлик ва алмашув дастурларини қўллашга қаратилган 2014-2020 йилларга мўлжалланган дастур. MAGNET – университетлар Ўзбекистонда ўрта ёш аҳолини ўқитиш ва касбий тайёрлаш марказларининг асосий ҳамкори. Лойиҳанинг умумий қиймати: 646 471,00 евро Амалга ошириш муддати: 2016-2018 йиллар Лойиҳанинг асосий мақсади: Ишсиз ўрта ёш аҳолини касбга йўналтириш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали давлатнинг ижтимоий сиёсатига кўмаклашиш. Лойиҳанинг вазифалари:

  1. Карьер марказини ташкил этиш;
  2. Ишсиз ўрта ёш аҳоли учун тренинглар;
  3. Карьер марказлари NETWORK фаолиятини ташкил этиш.

Лойиҳанинг Европа Иттифоқидаги ҳамкорлари:

  • Лейпциг амалий фанлар, иқтисодиёт ва маданият университети (Германия) – лойиҳа грантхолдери
  • Гуарда Политехника институти (Португалия)
  • Галац университети (Румыния)
  • Латвия маданият коллежи (Латвия)

Лойиҳанинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари:

  • Фарғона давлат университети
  • Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш маркази Фарғона шаҳар бўлими
  • Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази Фарғона вилоят бошқармаси
  • Қарши давлат университети
  • Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш маркази Қарши шаҳар бўлими
  • Нукус давлат педагогика интитути
  • Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
  • Қорақолпоғистон Республикаси “Маҳалла” жамғармаси
  • Андижон қишлоқ хўжалиги институти
  • Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Андижон вилоят бошқармаси
  • “Маҳалла” хайрия жамғармаси Фарғона вилоят бўлими
  • Фарғона вилоят хотин-қизлар қўмитаси
  • “Тадбиркор аёл” ассоциацияси Қарши филиали

Лойиҳанинг асосий фаолият йўналишлари (2016-2018 йй.)

Фаолият йўналишлари ва турлари
I Карьер марказини ташкил этиш
1.1. Карьер марказларини жиҳозлаш
1.2. Европа Иттифоқи Карьер марказлари тажрибасини ўрганиш
II Карьер марказлари фаолиятини ташкил этиш
2.1. Карьер марказлари тренерлари учун Европа Иттифоқи карьер марказлари тажрибасини ўрганиш бўйича тренинглар ташкил этиш
2.2. Касбга йўналтириш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш курслари учун методик базани шакллантириш
2.3. Карьер марказларида ўқув курсларини ташкил этиш
2.4. Лойиҳа веб-сайти ва унда ўрта ёш аҳоли учун бўш иш ўринлари маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб туриш
2.5. Ҳамкорликнинг янги моделини шакллантириш
III Карьер марказлари сифатини назорат қилиш
3.1. Лойиҳани амалга ошириш жараёни сифатини контрактор томонидан назорат қилиш
3.2. Ўқув-услубий материаллари сифатини назорат қилиш
3.3. Мониторинг бўйича ҳисоботлар
IV Лойиҳа натижаларини оммалаштириш
4.1. Лойиҳа фаолияти ва унинг натижаларини оммалаштириш: лойиҳа ҳамкорлари томонидан тақдимотлар, ўқув семинарлари, турли тадбирлар.
4.2. Карьер марказларининг «Меҳнат ярмаркалари»да иштироки
4.3. Халқаро илмий-амалий семинар ташкил этиш ва ўтказиш
V Лойиҳани бошқариш
5.1. Лойиҳа бошқаруви бўйича учрашувлар
5.2. Лойиҳанинг жорий бошқаруви
5.3. Лойиҳанинг молиявий бошқаруви
5.4. Ҳисоботлар

Лойиҳа веб-сайти http://erasmusplus-magnet.uz Лойиҳа ҳақида маълумот олиш учун тақдимот кўчириб олинг => NukSPI-uzb-revised