Мактабгача ва бошланғич таълим факультетида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни нишонланди

14 февраль куни ўзбек тили кафедраси катта ўқитувчиси Ойдин Султанова ва ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, фалсафа доктори Ф.Сафаевалар раҳбарлигида институтимизнинг мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабалари билан ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Буюк бобокалонимизнинг 536 йиллигига боғишланган «Заҳириддин Муҳаммад Бобур маънавиятимиз сарвари» мавзусидаги адабий-бадиий кечада талабалар Бобур асарларидан парчалар ҳамда сахна кўринишларини ижро қилишди.
