AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Хalqaro hamkorlik bo’limi

Бўлими бошлиғи Uteniyazov Kazim Keulimjaevich
Телефон:  
E-mail:  

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти халқаро алоқалар бўлимида сўнги йиллари қатор чора-тадбирларни амалга оширилмоқда. 2018 йили ўттиздан ортиқ профессор-ўқитувчилар чет эл сафарларида бўлган бўлса, институтга 60 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, малакали мутахассислар ташриф буюриб, институтнинг ўқув жараёни билан яқиндан танишди, талабаларга дарс ўтишди. Ҳар хил мақсадларга мувофиқ хорижий сафарларда бўлган профессор-ўқитувчилар ҳақида таъкидлаб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги №87-03-948 ва 2018 йил 22 майдаги №87-03-1980-сонли хатига асосан ўрганиш ишларини амалга ошириш мақсадида институтнинг Ўқув ишлари бўйича проректори Мирзамурат Жумамуратов ва Чет тиллари факультети декани Илюша Дилмановлар 2018 йилнинг 25 май-2 июнь кунлари Россия Федерациясининг Москва давлат педагогика университетида бўлиб, мазкур олий таълим муассасасининг ўқув жараёни билан яқиндан танишиб қайтди. Институтнинг Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Дина Мамирбаева ва Ҳурзия Даулетмуратовала жорий йилнинг 20-22 апрел кунлари Қозоғистон Республикаси Олмота шаҳрида ўтказилган «Марказий Осиё инлиз тили ўқитувчилари» халқаро конференциясида иштирок этди. Шунингдек, Чет тиллари факультети ассистент-ўқитувчилари Гулнур Кенжебаева, Нуржан Жалғасов, Айболған Борашова, Саламат Сапаровлар 2018 йилнинг 31 июль – 29 август кунлари Англиянинг Норвич тил ўқитиш институтида малакасини ошириб қайтдилар. Ахборот-ресурс маркази директори Яқипбек Генжемуратов 2018-йилнинг 8-9 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Стамбул шаҳрида ўтказилган «Эразмус+» лойиҳасининг навбатдаги семинарида иштирок этди. Бундан ташқари, Қорақалпоқ тили кафедраси доценти Алима Пирниязова, Қорақалпоқ адабиёти кафедраси доценти Мария Бекбергеновалар 2018 йилнинг 8-15 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Казань федерал университети Лев Толстой номидаги филология ва маданиятлараро коммуникация институтида «Литература и художественная культура тюркских народов в контексте Восток-Запад» назарий-амалий конференциясида иштирок этишди. Уларнинг илмий мақолалари ва тезислари конференция тўпламида нашр этилди. 2018 йили қатор юқори малакали хорижий олимлар ва профессор-ўқитувчилар институтнинг ўқув жараёнига жалб қилинди. Масалан, айни пайтда институтимизда Жанубий Корея Республикасидан келган корейс тили ўқитувчиси, волонтёр Ли Сангхьян чет тиллари факултетида иккинчи тил сифатида корейс тилидан ва Япониядан келган волонтёр Юи Фужуки япон тилидан талабаларга дарс бермоқда. Мазкур йилнинг 11 сентябрь куни Япониянинг Цукуба, Токио Гакугей,  Доккё, Дзёэцу, Миэ, Хёго, Тохоку Фукуши, Нагоя Гакуин ва Васеда каби нуфузли 9 ОТМдан 10 нафар профессор-ўқитувчилар институтга келиб, институт профессор-ўқитувчилари билан экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалалари бўйича фикр алмашишди, институтнинг ўқув жараёни билан яқиндан танишди. 2018 йил 5 октябрь санасида Жанубий Кореянинг KOICA ташкилоти вакиллари Ким Хёнжонг, Ли Жисон, Ким Ёнгран, Ли Бонглим, Ли Цэонгсоклар KOICA ташкилотининг инситутдаги вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлари билан яқиндан танишишди. 2018 йид 13 октябрь куни Жанубий Корея университетининг магистранти Такао Юма институтга ташриф буюриб, Кимё-биология факультети магистрантлари билан учрашди ва фикр алмашишди. Бундан ташқари, 15 октябрь куни Япониянинг JICA ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлимидан координаторлар ва япониялик Камидате Бунсеи ва Фужики Юилар институтга ташриф буюриб, япон тилидан дарс беришга ва келажакда мазкур ташкилот билан биргаликда яқиндан ишлашиш бўйича келишиб олинди. Россия Федерацияси Москва давлат педагогика университетидан ф.и.д., профессор Э.Ф.Шафранцкая институтга ташриф буюриб, Чет тили факултетининг рус тили ва адабиёти таълим йўналишида таълим олаётган барча курс талабаларига маъруза ўқиди. Шунингдек, 19 ноябрь куни Москва давлат педагогика университети технология ва профессионал таълим бериш кафедраси бошлиғи педагогика фанлари номзоди, доцент Марина Львовна Субочева ва педагогика фанлари номзоди, профессор Марина Ефимовна Вайндорф-Сысоевалар институтга ташриф буюриб, талабаларга дарс ўтишди. Ҳозирда халқаро алоқалар бўлими томонидан хориждаги нуфузли олий таълим муассасалари билан шартномалар тузиш, биргаликда яқиндан ишлашиш масалаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

2020 йил 10 январь ҳолатига

Хорижий ҳамкор (ОТМ, ташкилот, халқаро ташкилот, фонд, муассаса) Мамлакат Хужжатнинг тўлиқ номи Имзоланган санаси ва жойи
1 Москва давлат педагогика институти (Россия) Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 27.06.2017 Москва
2 Кубань давлат университети (Россия) Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 19.10.2015 Краснодар
3 Россия ФА Н.Н. Михлуко-Маклай номидаги этнология ва антропология институти Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 1.10.2018 Нукус
4 Россия ФА Шарқшунослик институти Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 01.02.2019 Нукус
5 Оренбург давлат университети (Россия) Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 18.11.2018 Нукус
6 Россия ФА П.П.Ширшов номидаги Океанология институти Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 1.10.2018 Нукус
7 М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети тўпроқшунослик факультети (Россия) Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 03.12.2018 Москва
8 Сибирь федерал университети (Россия) Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 20.08.2018 Красноярск
9 Сибирь федерал университети математика-информатика институти (Россия) Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 03.04.2017 Красноярск
10 Қайнар академияси (Қозоғистон) Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 01.03.2019 Олмати
11 Евросиё гуманитар институти (Қозоғистон) Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 26.06.2019 Нурсултан 
12 Л.Н. Гумилев номидаги Евросиё миллий университети (Қозоғистон) Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 8.11.2018 Астана
13 Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон) Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 21.02.2019 Нукус
14 Халқаро қозоқ-рус университети (Қозоғистон) Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 28.04.2015 Ақтўбе
15 Есенов университети (Қозоғистон) Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 1.06.2018 Нукус
16 Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети (Қозоғистон) Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 01.02.2018 Нукус
17 Анкара университети (Туркия) Туркия «Мевлана» алмашинув дастури доирасида ҳамкорлик тўғрисида баён 15.09.2019 Анкара
18 Фират университети (Туркия) Туркия  меморандум 18.12.2018 Нукус
19 Норвич тилшунослик институти (Буюк Британия) Буюк Британия  меморандум 27.08.2018 Норвич
20 Беларус давлат техника университети (Беларус) Белоруссия ҳамкорлик тўғрисида битим 6.03.2018 Минск
21 Тожикистон миллий университети (Тожикистон) Тожикистон ҳамкорлик тўғрисида битим 29.10.2018 Нукус
22 Нарин давлат университети (Қирғизистон) Қирғизистон ҳамкорлик тўғрисида битим 15.06.2019 Нукус
23 Истанбул университети        Туркия «Мевлана» алмашинув дастури доирасида ҳамкорлик тўғрисида баён 20.12.2019 Истанбул
24 Памуккале университети  Туркия  меморандум 18.12.2019 Денизли
25 Гуардо техника институти Португалия  меморандум 28.11.2019 Гуардо
26 Набережночелинск давлат педагогика университети Россия ҳамкорлик тўғрисида битим 06.07.2019 Нукус
27 Белорусь Физика-техника миллий акадеимик институти Белоруссия ҳамкорлик тўғрисида битим 2019 йил Нукус
28 Центр исследований белорусской культуры, языка и литературы Национальной академии наук Беларуси Белоруссия ҳамкорлик тўғрисида битим 20.11.2019
29 Центральный ботанический сад
Национальной академии наук Беларуси
Белоруссия ҳамкорлик тўғрисида битим 2019 йил
30 Кокшетауский университет имени Абая Мырзахметова Қозоғистон ҳамкорлик тўғрисида битим 27.12.2019
31 Высший Национальный институт обучения и исследований по обучению молодых людей, с ограниченными возможностями и адаптированного обучения(INHSA) Франция  меморандум 22.12.2020