АХБОРОТ ХАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида»ги 178-ф-сонли Фармойиши асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2018 йил 14-15 декабр кунлари «Ижтимойи-гуманитар фанларининг долзарб масалалари: ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади.

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб борилиши режалаштирилган:

1-шўъба. Ижтимойи-гуманитар фанларининг замонавий тадқиқотлари ва ривожланиш истиқболи.

2-шўъба. Жанубий Орол бўйи халқлари тарихининг долзарб масалалари ва илмий тадқиқотлар.

3-шўъба. Ижтимойи-гуманитар фанларини ўқитишнинг методлари ва инновацион технологиялар.

Анжуман материаллари 2018 йил 1 декабргача қабул қилинади.

 

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз

Қатнашиш шартлари: Конференцияда илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар иштирок этиши мумкин.

Конференцияга тақдим этилаётган докладлар долзарб муаммолар ечимига бағишланган ёки муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Конференцияга тақдим этилган материалларни нашр этиш кўзда тутилган бўлиб, бунда уларнинг ҳажми 2 бетдан кам бўлмаган ва 4 бетдан ошмаган бўлиши керак. Тўпламда эълон қилинадиган материалларнинг бир варағи учун 10.000 (ўн минг) сўм бадал пули тўланади. Битта муаллиф бир доклад билан, ҳаммуаллифликда эса 3 тагача доклад билан иштирок этишлари мумкин.

Матн А4 форматдаги оқ қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3,0 см ва ўнгдан 1,5 см чегаралар қолдириб, жойлаштирилади ва албатта электрон шаклда ҳам тақдим этилади. Доклад материаллари рақамланмайди ва Microsoft Word редакторида Тimes New Roman шрифтида 14 ўлчамда (интервал 1,0) rtf, doc форматда расмийлаштирилади. Барча сноскалар тик қавус ичида муаллифнинг фамилияси ва илмий мақоланинг бети курсатилади: [Камалов: 15]. Тезис охирида фойдаланилган адабиётлар руйхати берилади. Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги ва методологик жиҳатлари бўйича муаллиф маъсул.

Материал номи бош (катта) ҳарфлар билан, кўчирилмасдан, марказга ёзилади. Кейин кичик ҳарфлар билан муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, шаҳар, мамлакат, иш жойи, e-mail кўрсатилади. Доклад муаллифининг исми-шарифи ва фамилиясининг тагига чизилади.

Талабларга жавоб бермайдиган ҳолда расмийлаштирилган ва белгиланган муддатдан кечикиб юборилган материаллар босиб чиқарилмайди.

Тезис учун тўлам ҳисоб рақами:

Ўзбекистон Республикаси Финанс вазирлиги ғазначилиги

р/с: 2340 2000 3001 0000 1010

Банк: МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри

МФО: 00014; ИНН: 201 122 919

л/с: 4001 1086 0354 0179 5010 0079 003

ИНН: 200357981

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.

Квитанцияда муаллифнинг исми-шарифи тўлиқ кўрсатилиши ва «анжуман материали учун» деб ёзилиши лозим.

Манзил: 230105. Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус шаҳри, М.Нурмухамедов кўчаси,

1 уй, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти. Тарих-география факультети.

Ташкилий кўмита: Тарих ўқитиш методикаси кафедраси. Мобил телефони:  +99890-735-29-17. E.mail:  asarybaev@mail.ru; t.eskaraev@mail.ru

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ҚАТНАШУВЧИСИ АНКЕТАСИ

Ф.И.Ш.:  
Шубъа:  
Тезис номи:  
Иш урни ва манзили:  
Лавозими:  
Илмий даража ва унвони:  
Иш жойи ёки мобиль телефони:  
e-mail: