Институт хотин-қизлар бошланғич ташкилоти Ўзбекистон миқёсида энг намунали деб топилди
Шу йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган «Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти» кўрик танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Аҳамиятли томони, танловнинг республика босқичида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 9 бошланғич ташкилотининг барчаси ҳар хил номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Қувончлиси, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти «Энг намунали олий ўқув юрти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти» номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади.
Бошланғич ташкилот раҳбари Бахит Арзиевага ғолиблик дипломи ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ислам Матеков,
НукусДПИ матбуот котиби.