AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Институт ёшлари «Осиё ёшлари ажумани»да энг яхши лойиҳа тузиб, 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистонни дунёга танитиш ва янги имижини шакллантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Тошкент шаҳрида шу йилнинг 6-7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Халқаро ҳуқуқ ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда «Осиё ёшлари анжумани» ташкиллаштирилди.

Анжуманда 6 йўналиш бўйича делегатлар, ташкилотчилар ва қўшни давлатлардан ташриф буюрган делегатлар билан жами 796 ёш иштирок этди.

Анжуманда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг фаол ёшлари ҳам иштирок этди. Анжуманнинг «Экология» йўналиши бўйича ўз фаолликларини кўрсатган институт талабалари ўз лойиҳаси билан иштирок этиб, «Энг яхши лойиҳа» номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади ва Қирғизистонда бўлиб ўтадиган «Ўзбек-қирғиз ёшлари» анжуманида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

 

Ислам Матеков,

НукусДПИ матбуот котиби.