AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

«Огоҳлик давр талаби» ва «Биз коррупцияга қаршимиз!» мавзуларида учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармонининг мазун-моҳияти ҳақида тушунтириш, мазкур Фармон билан тасдиқланган «2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури»нинг 1, 2, 3-бандлари асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар  бўйича профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган масъулиятни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг           30 октябрь куни институт мажлислар залида «Огоҳлик давр талаби» ва «Биз коррупцияга қаршимиз!» мазусида учрашув кечаси бўлиб ўтди.

   Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Қодиров очди ва олиб борди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи М.Атажанов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими ходими Ж.Уснатдинов, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ибрагимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги коррупцияга қарши курашиш бўлими тезкор ходими М.Сержановлар ҳамда институтнинг Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти Т.Худайбергенова, Жисмоний маданият факультети 2 курс талабаси Д.Қурбоновалар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Учрашув сўнгида видефильмлар намойиши ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.  Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида китоблар кўргазмаси, талабалар ўртасида ўтказилган иншолар ва плакатлар танлови ғолибларининг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир «Ўзбекистон 24» ва «Қарақалпақстан» телевидениеси томонидан тасвирга олинди.