AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ

Жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, тарихий янгиланишлар ҳамда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, мактаб  ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Нукус давлат педагогика институтининг факультетлар кесимида барча кафедралари Қорақалпоғистон республикаси Нукус туманидаги мавжуд 33 та мактабга  бириктирилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад:

– ОТМ ва мактаб ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш;

– Мактаб тизимида ОТМда қўлланилаётган ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини кенг жорий этиш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш;

– ОТМнинг тажрибали ўқитувчилари томонидан мактабларда маҳорат дарсларини ташкил қилиш ҳамда мактаб тизимида таълим сифатини янада кўтариш;

– Ўқитувчи ва ўкувчи ёшларнининг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

– 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан бойитиш ва қамровини кенгайтириш;

–  Мактаб ва ОТМ ўртасида тизимли равишда «медодик фикр» кўпригини жорий этиш;

– Мактаб АРМ фондини бадиий ва илмий адабиётлар билан тўлдиришга яқиндан кўмаклашиш.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Нукус туманидаги 21-ўрта мактабга НукусДПИ профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талаба-ёшлари ташриф буюришди.

Ташриф давомида педагогика факультетининг бир қатор тажрибали профессор-ўқитувчилари маҳорат дарслари ташкил қилишди, шунингдек, институтнинг Ўзбекистон чемпиони ҳисобланган «КВЗ» командаси ҳамда «Тўмарис Халқ ансабли» иштирокида тайёрланган концерт дастури мактаб ўқувчиларида катта таъссурот қолдирди.

Мазкур тадбир Президентимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббусда кўрсатилган топшириқлар ижросига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Тадбирда Ниҳол-2019 танловининг ғолиблари, жорий йилда қўшни давлатларда ўтказилган фестивал ва танловлар ғолиблари, шунингдек, институт фахри ҳисобланган бир гуруҳ талабаларнинг ташрифи ҳамда уларнинг мактаб ўқувчилари билан ўзаро суҳбати ёшларда ўчамас хотира бўлиб сақланиб қолади.