Нукус давлат педагогика институти жамоаси «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Бугун, 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигига 28 йил тўлиши ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Нукус шаҳридаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қаторида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйиб, эҳтиром келтирди.

Институтда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.

 

Ислам Матеков,

Нукус ДПИ матбуот котиби.

Муаллиф олган расмлар.