AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

АХБОРОТ ХАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

 

ҚОРАҚАЛПОҚ АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ

 

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчи тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар! Нукус давлат педагогика институти Қорақалпоқ адабиёти  кафедраси Сизни 2020 йил 27-28 май кунлари «Туркий халқлар фольклори ва адабиётини тадқиқ қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий масофавий онлайн анжуманини эълон қилади.

 

Онлайн анжуман қуйидаги шўъбалар бўйича тезисларни қабул қилади:

 

1-шўъба. Адабиётшунослик

2-шўъба. Фольклоршунослик

3-шўъба. Тилшунослик

4-шўъба. Туркий халқлар контекстида адабиёт ва фольклор

5-шўъба. Филология соҳасида долзарб тадқиқотларни ўқитиш ва ўрганиш методикаси.

 

Анжуман  қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Мақола ва тезис матни илмий, техник ва услубий жиҳатдан тўғри ва хатосиз таҳрирланган бўлиши шарт. Анжуман  материалларини тайёрлаш учун қуйилган талаблар: 3-5 бетгача ҳажмда. Мақола Microsoft Word муҳарриридан фойдаланган ҳолда Times New Roman шрифтида, 14 pt ўлчам, 1,0 интервал оралиғида пастдан, тепадан ва ўнгдан 2,0 см, чапдан 1,0 см қолдирилган ҳолда ёзилади. Мақола устида чап томонидан УДК индекси қўйилади. Кейинги қаторда курсив ҳарфлар билан муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, шаҳри кўрсатилиши лозим. Кейинги қаторда мақола номи ўртадан қалин катта ҳарфлар билан мақола номи берилади. Асосий матндан аввал рус тилида аннотация (5-6 гапдан ошмаслиги лозим) ва калит сўзлар (5 сўздан ошмаслиги лозим) курсив ҳарфлар билан берилади. Кейинги қаторда инглиз тилида мақола номи ўртадан қалин катта ҳарфлар билан берилади. Асосий матндан аввал инглиз тилида аннотация (5-6 гапдан ошмаслиги лозим) ва калит сўзлар (5 сўздан ошмаслиги лозим) курсив ҳарфлар билан берилади. Бир қатор пастдан мақола матни 1,5 интервалда, 1,0 интервалда ёзилади. Барча ҳаволалар тик қавс ичида муаллифнинг фамилияси, йили, мақоланинг бети курсатилади: [Жирмунский, 1975, 142].

 

Адабиётлар рўйхати ва фойдаланилган манба ҳақидаги маълумотлар алфавит тартибида берилади ва инглиз тилида қавс ичида кўрсатилади.

 

Талабга жавоб бермайдиган тезислар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди. Баён этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллиф масъулдир.

 

Анжуман материаллари электрон шаклда 2020 йилнинг 27 апрелгача қабул қилинади. 2020 йил konf.may@mail.ru электрон почта орқали тақдим этилиши мумкин.

 

Қўшимча маълумотлар учун телефон:

 

+998 91-307-32-53;

+998 93-920-54-95.