AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Нукус давлат педагогика институти «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» кафедраси профессори, академик Базарбаев Жуманазар вафоти муносабати билан ТАЪЗИЯ

Фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақикий аъзоси Жуманазар Базарбаев 1933-йили Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ туманида туғилган.

1994 йилда “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони билан мукофотланган.

Устоз олим ҳаёт йўли ва 65 йиллик меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги барқарорлигини, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг дўстлигини мустаҳкамлашга, талабаларни ва халқимизни Миллий ғоя ва  юксак  маънавият руҳида  тарбиялашга оид фундаментал асарлар яратиб, сидқидилдан хизмат қилаётган республиканинг кўзга кўринган олимларидан бири сифатида халқ ҳурматига сазовор бўлган инсон.

Ж.Базарбаев бугунги кунда етук файласуф, социолог, сиёсатшунос олим сифатида республика олимлари ва хорижий давлатлари олимлари орасида обрўга эга эди.

Унинг мустақиллик йилларида 10 дан ортиқ дарсликлари, 20 монографияси, 14 га яқин ўқув-услубий қўлланмалари нашр қилинган.

Олимнинг қаламига мансуб 200 дан ортиқ республика
газета-журналларида чоп этилган мақолаларида республикамизнинг қўлга киритаётган ютуқлари, ўзбек ва қорақалпоқ халқининг миллий қадриятлари, тараққиёт йўли кенг ёритилган. Унинг қаламига мансуб асарларини китобхонлар қизиқиш билан ўқийдилар. Жумладан, унинг “Әдептаныў” (1992й, 1994й), «Одобнома» (1994й) «Инабат» (1995й), «Өмир-бул сананың көтериңкилиги» (1996й),  «Миллий идея-бизиң идея» (2003й), «Әййемги Окс дәрьясының төмениндеги зардуштийлик излери» (2007й), «Руўхыятымыз маржанлары» (2008й), «Даналығы гөззаллыққа уласқан шайыр» (2008й), «Руўхыйлық тийкарлары» (2009й), «Қарақалпақ халқының этнопедагогикасы» (2010й), «Әдеп философиясы» (2010й), «Ўзбекча-қорақалпоқча луғат» (2011й), «Миллий идея-жол көрсетиўши жулдыз» (2012й), «Муҳаббат бўстони» (2013й), “Адабиёт ибрат мактаби” (2015й), “Ўзликни анлаш – маънавият ўзаги” (2016й), «Жабрланган халқ тарихида янги саҳифа очилди» (Нукус «Билим» 2019) номли китоблари, бошланғич синфлар учун «Одобнома» (1-2-3-4 синфлар) ва «Оила психологияси» дарсликлари, олий ўқув юртлари учун “Маънавиятнинг аҳлоқий асослари” (2015й), “Руўхыят тийкарлары” (2016й.), «Әдепнама» (2019), «Этномәденият» (2019) дарслик ва ўқув қўлланмалари республика илм-фан соҳасининг ютуқларидан ҳисобланади.

 “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи-2012” Республика танловида «Әдеп философиясы» дарслиги (ҳаммуалиф)
2-ўринни, «Қорақалпоқ этнопедагогикаси» (ҳаммуалиф) китоби 3-ўринни эгаллаган.

Академик Ж.Базарбаев раҳбарлигида мустақиллик йилларида 10 та тадқиқотчи номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган бўлса, 32 магистрлик ва
5 та докторлик диссертацияларнинг раҳбари, унинг 1000 дан ортиқ шогирдлари республикамизнинг равнақи йўлида фидойи меҳнат қилмоқдалар. Мустақиллик йилларида унинг 300 дан купроқ публичистик мақолалари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси оммавий ахборот воситаларида чоп этилган. Миллий ғоя, маънавият асослари бўйича ўқув дастурлари, режалар ва намунавий дастурлар, электрон дарсликлар, тест саволлари тайёрлаб, шогирдларига устозлик қилмоқда.

Ж.Базарбаев Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети илмий Кенгаши аъзоси ва Қоракалпоғистон телеканалида бадиий Кенгаш аъзоси. 2017 йилдан Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университети, фалсафа фани бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш Кенгаши аъзоси ва  Қорақалпоқ давлат университети ёнидаги педагогика илми бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш Кенгаши раиси, шунингдек, Қорақалпоқ давлат университетининг илмий маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикасидаги 4 та журналнинг ва битта республика газетаси таҳририят аъзоси сифатида фаолият юритди.

Шунингдек Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг  Оролни  қутқариш борасидаги  сиёсати ва катта хизматларини  ҳисобга олган ҳолда,  халқ оммасига етказиш бўйича  ўз ҳисобидан  уч миллион сумга «Жабрланган халқнинг тарихининг янги саҳифаси очилди» номли китобин чиқариб  Муйноқ ва республика халқига тарқатди. У 1990 йилдан буён НДПИ  ёнидаги  ташкил этилган  ўқитувчиларнинг  боғ-боғча шериклигин бошқаради ва  у шерикликтаги  катта инфраструктуравий  ўзгаришлар  ўнинг  халқга деган  ғамхўрлигининг бир кўриниши  бўлиб  гўлланган  кўкаламзорликга  айлантирди.

У бир неча маротаба ҳукуматимизнинг «Фаҳрий»  ёрлиги  билан мукофотланган.  2017-йилнинг  якуни бўйича «Ардақлаў»  ҳурматига эга бўлган.  У бир неча  йил давомида  институттаги  «Енг фаол   мураббий»  номинациясига сазовор бўлган.  Биринчи даражали «Меҳнат фахрийси» деган кўкрак  нишони  эгаси.  

 Ибратли оила бошлиғи. Фарзандларини ватанга садоқат билан хизмат қиладиган инсонлар этиб тарбиялаган.

Ўзининг кўп йиллик иш тажрибаси, меҳнати билан республика фаоллари ва касбдошлари ва маҳалладошлари орасида ҳурмат, обрў қозонган устознинг ёди хамийша қалбимизда сақланади.

Устознинг олимнинг оила аъзоларига, яқинларига, касбдошлари ва шогирдларига чуқур қайғу билан таъзия билдирамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги