AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун синовларда иштирок этган абитуриентлар диққатига!

2020-2021 ўқув йили учун Нукус давлат педагогика институтига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун онлайн тарзда ҳужжат топширган ва тасдиқланган жадвалга кўра 2020 йил 15-16 октябрь кунлари ўтказилган синов (математика ўқитиш методикаси йўналиши бўйича тестдан ўтиш бали – 56,7; бошқа таълим йўналишларидаги суҳбатдан ўтиш бали – 55) натижаларига кўра минимал балл тўплаб қабул қилишга тавсия қилинган абитуриентлар 2020 йил 26 октябрдан бошлаб сиртқи бўлим (хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналиши – Чет тиллар факультети)га учрашишлари мумкин.

 

Бўлим ва деканатда тавсия қилинган абитуриентларнинг (сайтга юкланган диплом ва иловалари асосида) биринчи маълумоти тегишли таълим йўналиши ўқув режа ва дастурларидаги фарқлар аниқланган ҳолда ўқитиш курси белгиланади. Шунингдек, тасдиқланган жадвал асосида мавжуд фарқларни топшириш жараёни ташкил этилади.

 

Иккинчи таълим олишга кирувчилар мавжуд фарқларни топширгандан кейин тегишли курсга қабул қилиш учун белгиланган тартибда шартнома тузишлари мумкин.

 

Эслатма: иккинчи ва ундан кейинги таълимни олишга қабул қилинганлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2008 йил 13 августдаги 15-сон баён билан  тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим  муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:  

 

  1. Ректор номига ариза;
  2. Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
  3. Маълумоти тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси (иловаси билан бирга);
  4. 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

Шунингдек, ҳужжатлари учун йиғма жилд (папка), А5 форматдаги конверт.

 

Маълумот учун телефонлар:

 

Сиртқи бўлим

Бўлим бошлиғи: Насиров Махсуд. 97. 506-79-97;  93. 364-07-21

Бўлим бошлиғи ўринбосарлари:

Султанов Сурен 99. 317-80-38

Қудайназаров Айдос 99. 958-27-82

Рашидов Сардор 97. 561-11-06

 

Чет тиллари факультети

Декан: Дильманов Илюша 93. 712-64-64

ўринбосарлари:

Турсунбаев Бахтияр 90. 574-98-81

Мамбетаминов Нурлыбай 90. 652-75-75