AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Нукус давлат педагогика институтида анъанавий ўқишни бошлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 ноябрьдаги №87-03-4640-сон хати асосида, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти томонидан ишлаб чиқилган режа-графикга мувофиқ 2020 йилнинг 16 ноябрь кунидан бошлаб ўқув жараёнини анъанавий тарзда давом эттириш белгиланди.

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида айни пайтда 1-курс талабалари анъанавий тарзда таълим олмоқда.

 

4-курс талабалари эса ҳозирги пайтда педагогик амалиётларини давом эттирмоқда.

 

2-3-курс талабалари учун анъанавий ўқиш 2020 йил 16 ноябрьдан бошланади.

 

Бунинг учун ҳар бир талаба ва уларнинг ота-оналаридан ўқишни онлайн ёки анъанавий (оффлайн) давом эттириш бўйича сўровномалар олинди.

 

Талабалар ўз хоҳишига кўра (сўровнома асосида, онлайн ёки анънавий (оффлайн) ўқишни давом эттиради.

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти матбуот хизмати.