AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Qabul 2024

Кураш бўйича «Вазир кубоги» мусобақасининг Қорақалпоғистон босқичи бўлиб ўтди

Бугун, 10 март куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти спорт саройида кураш бўйича «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги» мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

 

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларидан эркаклар 7 вазнда, қизлар 8 вазн тоифасида иштирок этди ва ўзаро беллашди.

Күтилгениндей жеңимпазлық ҳәм сыйлы орынлар ушын беллесиўлер тийкарынан Өзбекстан мәмлекетли

Кутилганидек ғолиб ва совриндорлик учун беллашувлар асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети терма жамоалари ўртасида кечди.

 

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида 9 олтин, 7 кумуш ва 5 бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали терма жамоаси 1 ўринни эгаллади ва кубок соҳиби бўлди.

2 ўринни умумий ҳисобда 3 олтин, 3 кумуш ва 11 бронза медалини қўлга киритган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти терма жамоаси эгаллаган бўлса, умумжамоа ҳисобида 3 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медалига эга бўлган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети терма жамоаси фахрли 3 ўриндан жой олди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи О.Бозоров, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Кураш ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими ҳамда олий таълим муассалари раҳбарлари, нуроний полвонлар, мураббийлар иштирок этди.

 

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва совғалар топширилди. Ғолиб полвонлар республикамиз терма жамоаси таркибида келгуси мусобақаларда иштирок этишга йўлланма олди.

 

 

Ислам Матеков,

Нукус ДПИ матбуот котиби.

Муаллиф олган расмлар.