AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Экологик акцияда фаоллик кўрсатган ёшлар рағбатлантирилди

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 8 апрель куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Талабалар кенгаши ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 28 йил тўлиши, янгиланиш ва яшариш аййёми – Наврўз умумхалқ байрами, шунингдек, мусулмонларнинг улуғ байрами Рамазон ойи муносабати билан институтнинг барча факультетларида экологик акция ўтказилди.

Акцияда барча факультетлардан жами 300 дан ортиқ талабалар ўз ташаббуслари билан фаол иштирок этди. Тадбир давомида институтнинг ўқув бинолари атрофларидаги 2,4 гектарлик майдон ободонлаштирилиб, далалар, ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланди. Институт ректорати томонидан олиб келинган 120 дона можжевельник, 100 дона шарқ туяси ва 50 дона ўрик ниҳоллари ўтқазилди.

Мингга яқин дарахтларга шакл берилиб, туби оқланди.

Ёшларнинг бундай эзгу амаллари муносиб баҳоланиб, уларга институт ректорати томонидан тушлик овқат ва концерт дастури ташкиллаштирилди.

Акция якунига бағишланган тадбирда институтнинг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректори Қ.Қодиров сўзга чиқиб, бугунги акцияда иштирок этган барча ёшларга миннатдорлик билдирди. Фаол иштирок этган барча факультетларга ташаккурномалар топширилди.

Тадбир институтнинг мусиқа таълими йўналиши талабалари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

 

Нукус ДПИ матбуот хизмати.