AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

АХБОРОТ ХАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида 2021 йили халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник конференция режаси тўғрисида»ги 78-Ф-сонли Фармойиши асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Тарих факультети география ўқитиш методикаси кафедраси тoмонидан 2021 йил 10-11 май кунлари «География – келажакка назар» мавзусида Республика миқёсида илмий-назарий конференция  ўтказилади.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича секциялар иш олиб боради:

1-секция. География фани ва унинг долзарб масалалари.

2-секция. Табиий ва гуманитар фанларни ўқитишда инновацион технологиялар.

3-секция. Геоэкологик муаммолар ва уни ечишнинг ижтимоий-иқтисодий асослари.

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз

Конференцияда иштирок этиш шакллари:

сиртдан қатнашиш, деворий доклад, оғзаки доклад

Қатнашиш шартлари:

Конференцияда илмий-тадқиқот, таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, докторантлар, стажёр-тадқиқотчилар, эркин изланувчилар, магистрантлар ва талабалар иштирок этиши мумкин.

Конференциянинг ташкилий қўмитаси томонидан қонференцияга тақдим этилган материалларни нашр этиш кўзда тутилган. Конференциянинг нашр этилган тўплами оғзаки доклади билан иштирок этадиган иштирокчиларга тақдим этилади. Конференцияда сиртдан ёки деворий доклад билан қатнашган иштирокчиларга маърузалар тўпламининг *.pdf варианти ва электрон сертификат тақдим этиш таъминланади.

Конференцияга тақдим этиладиган материалларни расмийлаштириш қоидалари:

Материаллар ҳажми 3-5 бет ҳажмида бўлиши керак.

Матн А4 форматдаги оқ қоғозга, барча томонлари 2,5 см чегаралар қолдириб, жойлаштирилади ва электрон шаклда тақдим этилади. Доклад материаллари рақамланмайди ва Microsoft Word редакторида Тimes New Roman шрифтида 14 ўлчамда (интервал 1) *.rtf, *.doc форматда расмийлаштирилади. Файл номи лотин ёзувида биринчи муаллиф фамилияси билан номланиши шарт (Allanov.rtf, doc).

Матнда адабиётларга ҳаволалар (cсылки) тик қавс ичида ҳавола олинган манба тартиб рақами ва илмий асарнинг бети кўрсатилган [1,93] ҳолда расмийлаштирилади.

Материал охирида “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати тартиб рақами билан алфавит тартибида берилади.

Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги, факт ва маълумотларнинг аниқлигига муаллиф (муаллифлар) масъул ҳисобланади.

Материал номи бош (катта) ҳарфлар билан, кўчирилмасдан, марказга ёзилади. Кейин кичик ҳарфлар билан муаллифнинг (муаллифларнинг) фамилияси, исми-шарифи кўрсатилади. Доклад муаллифининг исми-шарифи ва фамилиясининг тагига чизилади. Фамилиялар остига иш жойи, лавозими, шаҳар, мамлакат кўрсатилади. Шундан сўнг 1,25 абзацга эътибор берган ҳолда матн жойлаштирилади. Матнга диаграмма, гистограмма, фото расмлар, жадваллар берилиши мумкин. Диаграмма, гистограмма, фото расмларнинг барчаси матнида расм сифатида кетма-кетлик инобатга олинган ҳолда расмийлаштирилади. Расмлар матни объектнинг остига марказлашган холда, жадваллар матни эса объектнинг юқори чап томонидан расмийлаштирилиб берилади.

Материалларни ташкилий қўмитага юбориш муддати ва чоп этиш тўлов ҳажми:

Тўпламда эълон қилинадиган материалларнинг бир варағи учун 15.000 (ўн беш минг) сўм тўланади. Конференция материалларининг ўз вақтида нашр этилишини таъминлаш мақсадида Сиздан материалларни 2021 йилнинг 5-май кунигача жўнатишингизни сўраймиз.

Талабларга жавоб бермайдиган ҳолда расмийлаштирилган ва белгиланган муддатдан кечикиб юборилган материаллар тўпламга киритилмайди.

 

Конференция материаллари baltabaev.omirbay@ndpi.uz электрон почта ва +99897 348-18-45 Омирбай Балтабаев Telegram, WhatsApp манзилларида қабул қилинади.  

 

Манзил: 230105, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси, рақамсиз уй. Тел.: +(99861) 229-40-75, Факс: +(99861) 229-40-75, НДПИ. E.mail:  nkspi_info@edu.uz

 

Тезис учун тўлам ҳисоб рақами:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги

р/с: 2340 2000 3001 0000 1010

Банк: МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри

МФО: 00014; ИНН: 201 122 919

л/с: 400 110 860 354 017 094 100 079 001

ИНН: 200357981

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.

Квитанцияда муаллифнинг исми-шарифи тўлиқ кўрсатилиши ва «анжуман материали учун» деб ёзилиши лозим.

 

НАМУНА

ИЛМИЙ ТЕЗИС НОМИ …. ИЛМИЙ ТЕЗИС НОМИ

 

Муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, шарифи

Ташкилот (муассаса) номи, лавозими, шаҳар ва давлат номи

 

Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. Текст. [1, 93].

 

Фойдаланилган адабиётлар

1. Текст. Текст. Текст.

2. Текст. Текст. Текст.

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ

 

Ф.И.Ш.:

 

Секция:

 

Тезис номи:

 

Иш жойи ва манзили:

 

Лавозими:

 

Илмий даража ва унвони:

 

Телефон рақами:

 

e-mail: