AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Хотин-қизларнинг ахборот ва SMART технологиялари бўйича кўникмалари оширилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларни ахборот ва SMART технологиялари соҳасида ўқитиш катта аҳамиятга эга бўлди. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талаба қизларига замонавий IT-технологияларидан фойдаланиш ва IT соҳада гендер тенглигининг аҳамияти тўғрисида талабаларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

 

Тадбир институт Хотин-қизлар кенгаши, Чет тиллари факультети Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раҳбари В.Балкибаева, Нукус шаҳри SMART Ривожлантириш ва таълим маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.

 

Ўқув семинарда марказ мутахассиси Қуўат Елманов талаба қизларга IT-технологиялари ва бу соҳада аёлларнинг ўрни, жамиятдаги аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар.

 

Тренинг давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда хотин-қизларга қаратилган эътибор, жамиятда аёлларнинг ўрни ва ҳуқуқларини ошириш бўйича гендер қонунчилиги, гендер тенглиги, тазйиқ ва зўровонликга учраган аёллар ҳақида, уларнинг олдини олиш, ҳимоя ордерлари, кундалик ҳаётда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик механизмларини тушунишга ёрдам бердилар. 

 

Семинарда институт Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Ф.Отенова иштирок этиб, ҳозирги кунда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бажарилаётган чора-тадбирлар, Президентимиз томонидан қабул этилган Фармон ва Қарорлар, уларнинг аҳамияти, хотин-қизларга кўрсатилаётган енгилликлар ва имкониятлар ҳақида айтиб ўтди.

 

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.