AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Онлайн ўқишга ўтиш тўғрисида ахборот

Нукус шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2021 йил 27 майдаги №3-1305-сон хати асосида, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти чет тиллари факультети талабасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) аниқлангани сабабли мазкур факультет талабалари 2021 йилнинг 27 май санасидан бошлаб ўқиш жараёнини онлайн (масофавий) тарзда давом эттиради.

 

Шунингдек, география ўқитиш методикаси таълим йўналиши ўқитувчисида «COVID-19» вируси аниқлангани сабабли, ушбу таълим йўналишининг 3-курс талабаларининг ўқиши онлайн (масофавий) тарзда олиб борилади.

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти матбуот хизмати.