Хуш хабар! Институт талабаси «Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида» танловида 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида» танловини эълон қилган эди.

 

Танловга Ўзбекистон бўйича 3 та номинацияда 3002 киши иштирок этди.

 

Танловнинг республика босқичи «ZООМ» платформаси орқали бўлиб ўтди ва 10 та ҳудуддан  30 нафар ғолибларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

 

Қувонарлиси, танловнинг республика босқичида «Ёшларни илм-фан ва инновацияларга жалб қилишнинг ноанъанавий усуллари» номинациясида  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти физика-математика факультети 4-босқич талабаси Зинатдин Базарбаев фахрли 3-ўринни эгаллади.

 

Нилуфар АТАБАЕВА,

ҚҚДУ ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши амалиётчи талабаси.