Расмий маълумот

Бугун, 8 июнь куни Телеграм тармоғидаги «Talaba.uz» каналида Нукус давлат педагогика институти талабалари томонидан юборилган фото эълон қилиниб, унда якуний назорат имтиҳони учун берилган тест саволи келтирилмаганлиги ҳамда фақат жавоб вариантлари келтирилганлиги кўрсатилган.

 

Мазкур якуний назорат имтиҳони саволи институтнинг сиртқи бўлими биология таълим йўналиши талабалари учун «Мактабда ботаника» фанидан тузилганлиги ва саволда техник носозлик туфайли фақат вариантлар кўрсатилганлиги аниқланди ҳамда хатолик дарҳол тузатилди.

 

Айни пайтда мазкур савол юзасидан хатолик тузатилгунча жавоб вариантларидан бирини танлаган талабаларга ушбу савол учун балл берилишини маълум қиламиз.

 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз, техник муаммолар туфайли учрайдиган шу кўринишдаги хатоликлар учрайдиган бўлса фан ўқитувчиси ёки институтнинг бошқа жавобгар шахсларига мурожаат қилишингизни ҳамда муаммоларни биргаликда бартараф этишга ҳисса қўшишингизни сўраймиз.

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти матбуот хизмати.

bahigobetebetmelbetlunabitbahiscomsiber güvenlik