«ТАБИИЙ ФАНЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ»

«ТАБИИЙ ФАНЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ»

мавзусида халқаро илмий-назарий конференциясининг

(Нукус, 2020 йил 14-15 май)

АХБОРОТ ХАТИ

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида»ги 56-ф-сонли Фармойиши асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2020 йил 14-15 май кунлари «Табиий фанларнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-назарий конференция  ўтказилади.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб бориши режалаштирилган:

1-секция. Табиий фанлар соҳасида эришилган илмий ютуқлар, муаммолар ва истиқбол режалари

2-секция. Кимё ва кимёвий технология

3-секция. Табиий фанларни ўқитиш методикаси ва технологиялари

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз

Конференцияда иштирок этиш шакллари:

  • сиртдан қатнашиш
  • деворий доклад
  • оғзаки доклад

Қатнашиш шартлари:

Конференцияда илмий-тадқиқот, таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, докторантлар, стажёр-тадқиқотчилар, эркин изланувчилар, магистрантлар ва талабалар иштирок этиши мумкин.

Конференцияга тақдим этилаётган илмий материаллар республикамизда ва жаҳондаги замонавий табиий фан йўналишлари ва уларни ўқитишнинг долзарб масалалари, муаммоларининг ечимига бағишланган ёки муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Конференциянинг ташкилий қўмитаси томонидан қонференцияга тақдим этилган материалларни нашр этиш кўзда тутилган. Конференциянинг нашр этилган тўплами оғзаки доклади билан иштирок этадиган иштирокчиларга тақдим этилади. Конференцияда сиртдан ёки деворий доклад билан қатнашган иштирокчиларга маърузалар тўпламининг *.pdf вариантини тақдим этиш таъминланади.

Конференцияга тақдим этиладиган материалларни расмийлаштириш қоидалари:

Материаллар ҳажми 3 бетдан кам бўлмаган ва 5 бетдан ошмаган бўлиши керак.

Матн А4 форматдаги оқ қоғозга, барча томонлари 2,5 см чегаралар қолдириб, жойлаштирилади ва албатта электрон шаклда ҳам тақдим этилади. Доклад материаллари рақамланмайди ва Microsoft Word редакторида Тimes New Roman шрифтида 14 ўлчамда (интервал 1,0) *.rtf, *.doc форматда расмийлаштирилади. Файл номи лотин ёзувида биринчи муаллиф фамилияси билан номланиши шарт (Taumuratova.rtf). Анжуман материаллари аниқ секциялар бўйича қабул қилинади. Шу боис, файллар аниқ секция бўйича масъулларга тақдим этилиш талаб этилади (секцияларга масъуллар пастда кўрсатилган).

Текс матнидаги адабиётларга ҳаволалар (cсылки) тик қавс ичида муаллифнинг фамилияси, нашр йили ва илмий мақоланинг бети курсатилган [Алламуратов, 1995: 15] ҳолда расмийлаштирилади.

Материал охирида фойдаланилган адабиётлар руйхати берилади.

Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги ва методологик жиҳатлари бўйича муаллиф (муаллифлар) маъсул ҳисобланади.

Материал номи бош (катта) ҳарфлар билан, кўчирилмасдан, марказга ёзилади. Кейин кичик ҳарфлар билан муаллифнинг (муаллифларнинг) фамилияси, исми-шарифи кўрсатилади. Доклад муаллифининг исми-шарифи ва фамилиясининг тагига чизилади. Фамилиялар остига шаҳар, мамлакат, иш жойи, e-mail кўрсатилади. Шундан сўнг 1,25 абзацга эътибор берган ҳолда матн жойлаштирилади. Матнга диаграмма, гистограмма, фото расмлар, жадваллар берилиши мумкин. Диаграмма, гистограмма, фото расмларнинг барчаси матнида расм сифатида кетма-кетлик инобатга олинган ҳолда расмийлаштирилади. Расмлар матни объектнинг остига марказлашган холда, жадваллар матни эса объектнинг юқори чап томонидан расмийлаштирилиб берилади.

Материалларни ташкилий қўмитага юбориш муддати ва чоп этиш тўлов хажми:

Тўпламда эълон қилинадиган материалларнинг бир варағи учун 15.000 (ўн беш минг) сўм тўланади. Конференция материалларининг ўз вақтида нашр этилишини таъминлаш мақсадида Сиздан материалларни 2020 йилнинг 30 апрель кунигача жўнатишингизни сўраймиз.

Талабларга жавоб бермайдиган ҳолда расмийлаштирилган ва белгиланган муддатдан кечикиб юборилган материаллар тўпламга киритилмайди.

 

Манзил: 230105. Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус шаҳри, М.Нурмухамедов кўчаси, 1 уй, “Табиий фанлар” факультети.

 

Анжуман материалларини қабул қилишга масъуллар:

1-секция: Г.Таумуратова, тел. +99891 378 67 77, e-mail:

2– секция: З.Бектурганова, тел. +99891 385 19 70, e-mail:

3– секция : А.Бектурсинов, тел. +99891 385 53 72, e-mail:

 

Тезис учун тўлам ҳисоб рақами:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги

р/с: 2340 2000 3001 0000 1010

Банк: МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри

МФО: 00014; ИНН: 201 122 919

л/с: 4001 1086 0354 0179 5010 0079 003

ИНН: 200357981

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.

Квитанцияда муаллифнинг исми-шарифи тўлиқ кўрсатилиши ва «анжуман материали учун» деб ёзилиши лозим.