Тарих-география факультетида Есенғали Умаровнинг 80 йиллиги муносабати билан республика илимий-назарий анжумани бўлиб ўтди

7 ноябрь куни тарих-география факультетида институтимиз профессори, география фанлари доктори Есенғали Умаровнинг 80 йиллиги муносабати билан «География – келажакка назар» мавзусида республика илмий-назарий анжумани бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ва илмга қизиқиши юқори ёшлар иштирок этди.
Анжуманни тарих-география факультети декани, т.ф.д. М.Қ.Сарибаев кириш сўз билан очиб берд ива Есенғали Умаровни муборак 80 ёши билан табриклаб, унинг келгуси ишларига ривож тилади.
Сўнг г.ф.д. профессор Есенғали Умаров «География фанлари ўтмиши, ҳозирги ҳолати ва келажаги» мавзусида баёнот қилди. Шунингдек, очилиш маросимида география ўқитиш методикаси кафедраси бошлиғи, г-м.ф.н. К.М.Джаксимуратов, кафедра ўқитувчилари А.С.Жолдасов, Қ.К.Узақбаев ва 3-курс талабаси А.М.Шарибаевларнинг баёноти тингланди.
Сўнгра анжуман секцияларда ўз ишини давом эттирди. Унда мазкур анжуманга ўзинининг илмий мақола ва тезислари билан иштирок этаётган профессор-ўқитувчилар ва илм йўлига энди кириб келаётган талаба-ёшлар иштирок этиб, ўз аро фикр алмашди. Илмга қизиқиши юқори бўлган зийрак, билимли талабаларимиз келгуси илмий фаолиятини амалга ошириш бўйича Есенғали Умаровнинг фикр ва таклифларини катта қизиқиш билан тинглади.
Анжуман давомида бугунги география илми олдида турган энг долзарб масалалар кўтарилиб, ушбу масалаларга ечим топиш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди.
Қувонарлиси, талаба-ёшларимиз мазкур масалаларга ечим топиш, келажакда география илмини янада ривожлантириш учун қандай чораларни кўриш кераклиги бўйича ўз фикр ва креатив таклифларини билдирди.


Қ.К.Узақбаев,
География ўқитиш методикаси кафедраси ассистент-ўқитувчиси.